30–31 Березень, 2014

XХІ Міжнародна науково-практична інтернет-конференція

  • Ўрта Осиёда махсус алоҳида архивларни ва архив ташкилотларини ташкил қилиш ғояси фақат ХIХ аср охирларида шакллана бошлади. Бу Россия империясининг ўз мустамлакаларида амалга оширётган маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ эди. Маълумки, Россия империяси Ўрта Осиёда ўз ҳукумронлигини ўрнатгач, 1867 йил Тошкент шаҳрини Туркистон генерал-губернаторлигининг маъмурий- сиёсий маркази сифатида белгилаб олинди. Шу воқеа билан бир хил вақтда Тошкентда бир қатор давлат ва ҳарбий муассасалар тузилиб, уларда ўлка тарихини ўрганишга оид муҳим иш юритишга доир ҳужжатлар ҳам тўпланиб йиғилиб борди. Бунинг натижасида эса ҳужжатлар тўпланиб, идоравий сақлашни ташкиллаштиришга ёки идоравий архивлар ташкил қилишга эҳтиёж сезилди. Ўша даврда Туркистон ўлкаси маъмурияти томонидан архив ташкил қилиш ишлари умуман олиб борилмаган деган хулосага келадиган бўлсак, бу унчалик тўғри эмас. Лекин Россия империяси Туркистонда хукумронлигини ўрнатилиши биланоқ ўлкада архив тузишни режалаштирган.

  • Як відомо, благодійність – це діяльність, завдяки якій громадські та приватні ресурси добровільно спрямовуються їхніми власниками для допомоги окремим соціально незахищеним групам людей, вирішення суспільних проблем, а також поліпшення умов громадського життя. Традиція благодійності, яка протягом століть була важливою складовою суспільного життя на українських землях, сьогодні є актуальною як у науковому плані, так і в практичному застосуванні, що спонукає постійно звертатися до її історичного досвіду [1]. З другої половини XIX ст. через суттєві зміни в соціально-економічному житті Російської імперії спостерігалося піднесення благодійності, яке характеризувалося підвищенням соціальної активності, розмаїттям організаційних форм і напрямів застосування, соціальним пріоритетом та особистими прагненнями благодійників. Особливо це стосувалося дворянства.

  • Шаҳарлар ҳар бир жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, жамият билан биргаликда айрим синфлар ёки ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини кўзлаб эмас, балки жамиятнингн барча аъзолари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиб боради. Мамлакатда шаҳарлар тараққиёти уларнинг иқтисодиётга қўшадиган ҳиссаси самарадорлигини оширишни, аҳоли турмуш шароити ва яшаш тарзини яхшилашни ўз ичига олади. Турли хил шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожлантириш, шу шаҳарларда истиқомат қилаётган кенг аҳоли қатламларини турмуш даражасини у ёки бу даражада ўзгаришида муҳим аҳамият касб этади. 1917 йил февраль инқилобининг натижасида Россияда 305 йил давом этган Романовлар сулоласи ва империя тузуми ағдариб ташланган. Россия империясидаги февраль инқилобининг ғалабаси ва подшонинг мустабид тузумини ағдарилганлиги ҳақидаги хабар, 1917 йил 3 март куни Фарғона вилоятининг Скобелев, Қўқон, Андижон, Наманган, Марғилон ва бошқа шаҳарларига етиб келган. Бу хабар мустамлака тузумидан азият чеккан барча Туркистон ўлкаси фуқоролари томонидан, шу жумладан Фарғона вилояти фуқаролари томонидан катта қувонч билан кутиб олинган. Скобелев шаҳридан Тошкент шаҳрига юборилган телеграммада “Шаҳарда оммавий хурсандчилик ва кўтаринки кайфият. Шаҳар аҳолиси ва шаҳардаги ҳарбий қисмлар катта қувонч билан янги тузилган хукумат томонига ўтдилар. Шаҳардаги полиция қисмлари қуролсизлантирилди” сўзлари битилган эди [1, с. 101].

  • IХ-ХII асрларда Марказий Осиё ҳудудида бутун мусулмон дунёсига ўзларининг асарлари билан танилган, аждодларимизнинг илмий ютуқларини хотирада сақлаб, жаҳон илмий тафаккурининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк алломалар етишиб чиққан. Улар олиб борган тадқиқотлар, уларнинг амалга оширган кашфиётлари жаҳон, умуминсоният фани ва маданиятининг олтин хазинасини ташкил этади [1]. Шундай улуғ алломалардан бири Абу Наср Форобий (873-950 йиллар)дир. Ўрта асрнинг бир фанча илмий ютуқлари, умуман, Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатларидаги тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиёти унинг номи билан боғлиқ. У ҳаётлик вақтидаёқ «Иккинчи Аристотел», «Шарқ Аристотели», «Муаллимин ас-соний» деган фаҳрий ном олган эди. Бу унинг илми ва ҳизматларига берилган юксак баҳодир [2]. Форобий асарлари Шарқ ва Ғарб олимларини ҳалигача билим доирасининг кенглиги билан ҳайратга солиб келмоқда. У фаннинг турли соҳалари бўйича 160 дан ортиқ асар ёзган, лекин кўплари бизгача етиб келмаган.

  • ФІЛОСОФІЯ ГЛОБАЛІЗАЦІЇ

      Володимир Власов (Київ,Україна)  |    Завантажити статтю |  Link

    Розглядаючи соціоантропологічні, соціоекономічні та соціокультурні виміри філософії глобалізації проф. В.Г. Воронкова зазначила, що глобалізація є історичним процесом, який ще не завершений, а сама глобалізація – це утворення міжнародного правового і культурно-інформаційного поля, інфраструктури міжрегіональних, у тому числі інформаційних обмінів [1]. При цьому дослідниця відзначила п`ять основних факторів особливостей глобалізації ХХI ст.: системна цілісність світу, зростаюча глобальна стратифікація, технологічна диференціація, системна вестернізація і значне зростання прямих інвестицій [1, C. 9] . Для дослідника питань філософії глобалізації глобалізація – це історичний період, який настав після завершення „ холодної війни ” при інтенсифікації трансмереживних економічних, політичних, соціальних і культурних зв`язків, трансформації світової економіки і тріумфу американської (європейської) системи цінностей, ортодоксальної ідеології та технологічної революції, нездатності національних держав самостійно вирішувати глобальні проблеми.

  • Насамперед слід зазначити, що І.О. Бочан та І.Р. Михасюк, автори підручника „Глобальна економіка”, абсолютно справедливо, на нашу думку, ставлять питання щодо „необхідності прискорення виділення глобальної економіки” (виділено нами – В.В.) [1]. Оскільки глобальна економіка є складовою частиною нової науки, яка має назву глобалістика, то це підсилює позицію автора, який разом з академіком НАН України О.Г. Білорусом поставив питання щодо офіційного визнання глобалістики як науки з відповідним її введенням до переліку наукових спеціальностей ДАК МОН України [2]. Оцінюючи глобалізацію і як стан, і як процес, в якому на життя впливає комплекс факторів – від політичних до мистецтва, автори підручника вважають, що найбільш суттєвою формою глобалізації є глобалізація економіки [1, c. 15]. Виходячи з цього, автори зазначають, що глобальна економіка – це і історичний, і соціальний процес, змістом якого виступає зростаючий взаємозв`язок та взаємозалежність національних економік, злиття національних ринків у єдиний світовий ринок, а глобалізація, крім того, є перспективою розвитку людського суспільства, об`єднання людськості у цілісному світі [1, c. 23].

  • Ўзбек миллий ҳунармандчилигида шакл ва безак семантикаси масалалари нафақат санъатшунослик балки, этнологиянинг айрим масалаларини ўрганишда ўзига хос муаммолардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳунармандчилик, яъни халқ амалий санъатида ҳар қандай тасвир ва ранг маълум бир маънога эга бўлган. Шунингдек, уларда акс этган рамзлар, тасвирлар, элементларда ифодаланган кишиларнинг табиат ҳодисалари ҳақидаги мураккаб дунёқарашини акс эттирган. Безак, ашёлар, кашталар табиат ҳодисалар тўғрисидаги рамзларнинг унутилган жиҳатларини вақтлар ўтиши билан ўзида сақлаб қолувчи хусусиятга ҳам эга бўлади. Бу шакл ва семантик тасвирлар ўзида шу қадар кўп ахборотни жамлайдики, вақти келиб уларни тавсифлаш ва тасвирлаш керак бўлади. Амалий безак санъатида ҳам тасвирланган нақшлар шунчаки шакл бўлиб қолмасдан, балки муҳим этнографик манбалардан бири ҳам саналади. Ушбу нақшлар халқнинг диний тасаввурлари ва эътиқодлари билан бевосита боғлиқдир. Нақшлар ўз хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади: геометрик, ўсимлик шаклидаги, зооморф (ҳайвон шаклидаги) ва антропоморф (одам) нақшлар [1, с. 12]. Улар орасида зооморф нақшлар ўз ичига ҳақиқий ёки хаёлий жониворларнинг услубий тасвирини олади (бундай нақшлар одатда, “ёввойи”услуб деб ҳам номланади). Зооморф нақшларни айниқса, тўқимачилик ва каштачилик буюмларида кўп учратиш мумкин.

  • Туркистонни босиб олган подшо Россияси Маҳаллий аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш масаласида ҳам мустамлакачилик сиёсатига тўла амал қилди. Бу борадаги сиёсат маҳаллий аҳолининг маънавий ҳаётига аралашмаслик йўли деб кўрсатилган бўлса ҳам аслида руслаштириш, миллий маданият ривожланишини бўғиш билан боғланиб кетган эди. Россия ҳукуматининг маҳаллий аҳолини замонавий билимлар билан таништирувчи мактаблар очишга, маданий-оқартирув муассасалари қурилишига, санитария ишларини яхшилашга ҳам асло эътибор бермади. Эски мактабларда ўн йиллаб ўқиган болалар фақат ўқиш ва ёзишни ўрганиш, қуръонни ёдлаш билан чегараланиб, фаннинг бошқа соҳалари бўйича юзаки билим олиш билан чекланар эдилар. 1900 йилда Фарғона вилоятида 2316 та диний мактаб бўлиб, уларда 24690 ўғил ва 6559 қиз болалар ўқир эди. Бу ҳолат ҳақида К.К.Пален шундай деб ёзади: «Улар ҳаммаси маҳаллий аҳолининг диний ҳаётига аралашмаслик сиёсатини олиб бордилар. Шу сабабли ҳам мактаб воситаси билан бирор-бир маърифий тадбирни ўтказмадилар. Ўлкадаги мактаблар Туркистон Россияга қўшиб олинишидан олдин қандай бўлган бўлса, шу ҳолатда ҳам кетаверди.

  • МЕН ТАРИХИ ЭВОЛЮЦИЯСЫ "Би" сөзінің этимологиясы жайлы қазіргі күні бірауызды келісіліп-пішілген тұжырымды пікір жоқ. Бұл мәселеге алғаш көңіл аударған Ш. Уәлиханов "би" сөзінің түбірін көне түркінің "бек" және "бей" сөздеріне тіреп, оның негізгі мағынасы "сотты" білдіретінін атап көрсеткен-ді [1.87 ].Мүнан кейінгі уақытта А. Леонтьев "6и" сөзін "билеу" етістігінен туындата келіп, оның "басқарушы" мағынасында қолданылғанын айтса.В.В.Бартольд "би" төркіні" "бек" лауазымының нұсқасы, осман түркілерінде бұл термин "бем" формасында қолданылып, біріншіден, қара халықтан да, билеуші әулеттен де бөлек тұрған "шонжарларды", екіншіден, тайпа немесе рудың жетекшісі ретінде князьды, үшіншіден сөздің кең мағынасында кез келген "басқарушыны" білдіреді дейді .В.Бартольд тәрізді В. Радлов та "би" сөзінің үш түрлі мағынасын келтірген болатын: "би" - князь, патша (царь), қожайын (господин); "би" - сот (судья); "би" -дана, шешен. Кеңес дәуірінде жарык, көрген кейбір сөздіктерде "би" ұғымы осы В. Радловқа негізделе отырып "билеуші, қожайын, көсем, князь мағнасында түсіндіріледі [15.30].Кұрбанғали Халид "£ы — бектен, бек — бүюктен" қысқарған атаулар. "Бүюк — үлкен, зор" мағынасында айтылған" дейді120. Кейінгі зерттеушілер арасында мұндай тұжырымды О. Сүлейменов қайталайды[4,54 ].

  • Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сакданаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморлик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади. Ислом Каримов Ўзбекистон бугунги кунда ўз миллий давлатчилигини тиклаш, унинг ҳуқуқий тизимини шакллантириш ва шу асосда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан бормоқда. Истиқлол даврига келиб миллий давлатчилик тажрибаларини, унинг ғоявий, сиёсий, ҳуқуқий негизларини илмий тадқиқ қилиш, ҳар томонлама ўрганиш стратегик вазифага айланди. Ўзбек давлатчилиги ривожининг ғоявий-тарихий тажрибасига таяниш конституциявий тамойил бўлиб, Асосий қонунимизнинг муқаддимасида кўрсатиб берилган. Шу боис мустақиллик йилларида буюк аждодларимизнинг муборак номларини қайта тиклаш, бой ва ноёб меросини ўрганиш, табаррук қадамжоларни обод қилиш бўйича кўп эзгу ишлар амалга оширилди.

  • XXI аср ибтидосида Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш каби Конституциявий мақсадларни амалга оширишда миллий истиқлол ғоясига маънавий куч сифатида таянган ҳолда жамиятнинг барча соҳаларида демократик янгиланиш ва мамлакатни модернизация қилиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни пировард мақсади юртимизда яшайдиган ҳар бир фуқарога миллати ва динидан катьий назар, ҳар томонлама муносиб турмуш шароитини яратиб беришдан иборат, токи, бундай мақсад ва вазифаларнинг маъно-мазмунини Республикасизнинг ҳар бир фуқароси онгидан жой олиши ва уларни ушбу мақсадли вазифаларнинг бажарувчисига айлантиришга хизмат қилсин. Миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган "Миллатлараро тотувлик" ғояси кўп миллатли бўлган Ўзбекистонда бирон-бир инсон, гуруҳ ёки миллатнинг манфаатига эмас, балки барча халқ ва элатнинг мақсад ва манфаатларига йўналтирилганлиги билан ажралиб туради [1].

  • Ҳар бир халқнинг турмуш тарзи ва маданияти, менталитети шаклланишида у яшаган табиий-экологик муҳит билан бирга анъанавий хўжалик фаолияти ҳамда у билан боғлиқ анъаналарга бевосита боғлиқ. Бу борада Ўрта Осиё халқлари узоқ даврлардан бошлаб табиий шароитга мослашиб ўзига хос хўжалик-маданий типларини яратганлар. Бундай жараёнлар Фарғона водийси ўзбекларининг хўжалик ҳаётида ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон ҳудудаги маҳаллий хўжалик анъаналарни қуйидаги хўжалик-маданий типларга ажратиш мумкин: 1) суғорма деҳқончилик 2) боғдорчилик, чорвачилик билан биргаликда тоғ ва тоғ олди деҳқончилик хўжалиги 3) дашт деҳқончилиги ва яйлов чорвачилиги ҳудудларига бўлишимиз мумкин [1].

  • Поява ощадних закладів в Україні пов"язана з необхідністю і потребою окремих верств населення у грошових позиках. Зародження ощадної справи в Україні припадає на другу половину ХУШ ст. 1783 р. у Львівському губернаторстві було створено 18 державних окружних ощадних кас. 1826 року у Львові було організовано Австрійську ощадну касу, а 1843 –го – Галицьку Касу Ощадності, девізом якої було «Працюй і зберігай», а символом мурашка як працьовита комаха [1, с. 28]. На основі проведених досліджень доходимо висновку про нерівномірність розвитку й діяльності ощадних установ і товариств західноукраїнських земель. Це залежало, у першу чергу, від політичного й адміністративно-територіального підпорядкування територій Західної України іноземним державам, які не були зацікавленні у становленні економічно сильних верств українського населення, і тому натомість, свою економічну політику зосереджували на “викачуванні” ресурсів з краю, тим самим ставлячи місцевих жителів у ще більшу залежність від іноземного капіталу. І все ж, ощадні каси, які існували у формі кас взаємодопомоги, позиково-ощадних кас у містах і селах західного регіону (у більшій мірі у Галичині) додавали українцям віри у власні сили, у творення самостійних економічних інституцій.

  • Каспийорти вилоятида руслар томонидан ҳарбий мақсаддаги қўрғонларини ташкил этишни 1714 йилда Пётр I томонидан жўнатилган Бекович-Черкасский экспедицияси амалга ошириши керак эди. Русларнинг доимий иштирокини таъминлаш мақсадида Каспий денгизининг шарқий қирғоқларида Авлиё Пётр, Александровск ва Қизилсув қўрғонлари қурилган [1, с. 2]. Экспедициянинг барбод бўлиши билан қўрғонларни сақлаб қолиш имконияти бўлмади. Русларнинг кейинги ҳаракатлари 1834 йилда бошланди. Перовскийнинг буйруғи билан Қайдак кўрфази қирғоғида жойлашган Қизилтош худудида янги қўрғон барпо этилди. Шу билан Каспийнинг шарқий худудларида русларнинг доимий иштироки таъминланди. Лекин қўрғон 1846 йилда Манғишлоқ яриморолига кўчирилган ва Форт-Александровск номи билан юритиладиган бўлди. Бир йилдан кейин денгиз ёқасида балиқчилар посёлкаси – Николаевский ташкил этилган бўлса 1869 йилда полковник Столетов бошчилигида Красноводск истеҳкоми барпо этилган [1, с. 3]. Ташкил этилган бу истеҳкомлар кўп ўтмай вилоятдаги энг катта шаҳарларга айланган.

  • Ўзбекистоннинг ўз давлат суверенитетини қўлга киритиши ватанимиз тарихига оид илмий-тадқиқот ишларини миқдор ва сифат жиҳатдан янги юқори савияга кўтариш заруратини тақозо этди. Мазкур вазифа Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 1998 йил 26 июнда бир гуруҳ тарихчи олимлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашувида ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги “ЎзФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида долзарб қилиб қўйилди. Қарорда ”ҳудудимизда ... давлатчилик ривожининг турли тарихий босқичларида халқларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий масалаларини” [1, б. 2] ўрганиш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, унга алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда Ўзбекистон тарихида муҳим ўрин тутган Хива хонлиги тарихини ўрганиш, унга холисона баҳо бериш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, хонликнинг XIX аср охири – XX аср бошларидаги тарихи ўзбек давлатчилиги тарихининг босқичи сифатида алоҳида эътиборга молик бў-либ, тарих фани учун долзарб аҳамиятга эгадир. Бу даврда хонлик Россияга қарам давлатга айлантирилган бўлиб, ўз сиёсий мустақиллигини йўқотган, лекин ички бошқарув тизимини сақлаб қолган эди. Ана шундай шароитда хонликда кечган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва сиёсий курашлар тарих фанида ҳалигача ўз баҳосини олмаган.

  • XVIII-XIX АСР 70-ЙИЛЛАРИДА ҚЎҚОН ШАҲРИ БОЗОР ВА КАРВОНСАРОЙЛАРИ

      Зоҳид Мадраҳимов, Улуғбек Юлдашев (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю |  Link

    Қўқон хонлиги XVIII-XIX аср 70-йилларида Ўрта Осиёнинг йирик давлатларидан эди. Қўқон шаҳри хонликнинг пойтахти бўлиш билан бирга йирик иқтисодий маркази ҳам ҳисобланган. Ҳар бир давлатнинг тараққий этиши албатта унинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий равнақига боғлиқдир. Олий ҳукмдорлар табиий равишда мамлакатдаги фаровонликни савдо билан боғлаганлар. Савдони тараққий эттириш, унинг учун етарли шароитларни яратиб бериш асосий вазифалардан бири саналган. Айниқса, марказлашган давлатнинг салоҳияти кучли бўлган даврларда мамлакат иқтисодиёти равнақ топган, янги бозорлар қурилган, мавжудлари кенгайтирилган, савдо дўконлари, карвонсаройлар ва бошқа савдо иншоотлари барпо этилган. Савдо муносабатлари, бож тизими тартибга солиниб, уларнинг назорати кучайтирилган.

  • арғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, Россия тажовузи арафасида Қўқон хонлигидаги Андижон беклигининг маркази эди. Бу даврда шаҳар аҳолиси тахминан 35000 кишини ташкил этган [1, с. 132]. 1876 йилда хонлик тугатилгач, беклик Андижон уездига айлантирилди ва шаҳар Андижон уезди маркази мақомини олди. Уезд маркази бўлган Андижонда уезд маъмурияти жойлашган бўлиб, шаҳарда полиция хизмати, амалдорлар ва ҳарбийлар кўпчиликни ташкил этган. Уезд маркази бўлган Андижон шаҳри бу даврда ҳам худди Қўқон хонлиги давридагидек 4 дахага бўлинган. Бу дахаларда жами 43 та маҳалла бўлган [2, б. 8]. Маҳаллалар оқсоқоллар томонидан, дахалар эса волост бошқарувчилари томонидан бошқарилган. Андижон шаҳрининг хўжаликка оид масалалари ҳам уезд бошлиғи бошқарган, 1 та маҳаллий, 2 та рус аҳолиси вакилларидан иборат депутатлар аҳолидан солиқ тўплаш билан шуғулланганлар.

  • Мустақиллигимиз биз ёшларга хаққоний тарихимизни ўтмишимизни аждодларимизни ўрганишда том маънода қалқон бўлди. Ўзбек халқининг тарихи буюкдир. Бизнинг диёримиз кўплаб илм – фан оламининг етук алломаларини тарбиялаб берди.Уларан бири Хам шох хам шоир бўлган Бобур умрининг кўп вақтини жангу-жадалларда Ватандан йироқда юрт соғинчи азобида ўтказган бўлсада бебахо мерослар қолдиришга улгурди. Захириддин Мухаммад Бобур Амир Темурнинг 3-ўғли Мироншохнинг эвараси Умаршайх Мирзо хонадонида 1483- йилнинг 14-февралида Андижон шахрида таваллуд топган. Унинг туғилган жойи хақида турлича фикрлар мавжуд. Баъзи бир маълумотларда уни Ахсида туғилган деган қарашлар хам мавжуд. Бизга тарихдан маълумки ўша даврда хукмдорларнинг иккита қўрғони бўлиб бири ёзги ва иккинчиси қишки. Умаршайх Мирзонинг ёзги қароргохи Ахси қўрғони, қишки қўрғони бу Андижондир. Бобур еса айнан қишда Адижонда туғилган.

  • Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг биринчи йилларида соғлиқни сақлаш тизимини янги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга жавоб берадиган ҳамда замон талабларига мос келтириш учун тиббий муассасалар тизимини қайта ўзгартириш, бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини молиялаштириш, нодавлат хусусий тиббий тизимни кенгайтириш ва чет давлатлар билан алоқаларни кучайтириб, тиббиёт фанини ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият берилди. 1992-йилнинг март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъат йиғилишида республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланди. 1996-1998-йилларга мўлжалланган мажмуавий дастур, 1999-йил 14 январ куни «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

  • Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг тарих фанининг асосий вазифаларидан бири сифатида “ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи, ўзбек халқи этногенези, маданий мероси ҳамда ушбу муоммолар бўйча археалогик ва барча турдаги ёзма манбалар тадқиқотлари натижаларини жамлаш, ҳар томонлама илмий-қиёсий таҳлил қилиш” вазифалари белгиланди. Дархақиқат, тарихни бирламчи манбалар асосида ўрганиш жамият ҳаётида узоқ ўтмишда содир бўлган жараёнларни холисона баҳолашда, хаққоний талқин этишда мухим аҳамиятга эга. Шу ўринда Туркистоннинг XIX аср охири – ХХ аср бошидаги тарихини ёритишда ўша давр матбуоти муҳим манба сифатида алоҳида этиборга лойиқдир. Зеро, даврий матбуот янги тарихий даврда пайдо бўлган манбалардан бири сифатида ўша замондаги барча жараёнларни ўзида акс эттирган мухим маълумотлар турлича қарашларни мужассамлаштирган бу давр матбуоти газеталар, журналлар, илмий жамиятларнинг нашрларидан иборат бўлиб, улар орасида газеталар алоҳида ўрин тутган. Газета сўзи италянча “газзетта” сўзидан олинган бўлиб, “чақа” деган маънони билдиради. Газеталар кундалик жараёнлар, бўлаётган воқеалар тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан кичикроқ хажмдаги нашрлар сифатида эълон қилса, ойлик журналларда умумлаштирувчи маълумотлар муоммовий ва таҳлилий характерга эга бўлган мақолалар чоп этилган.

  • ФАРҒОНАНИНГ ЗОТЛИ ОТЛАРИ (ЎТМИШ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН)

      Жавлон Мирзавалиев (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю |  Link

    Бундан бир аср аввал ер куррасида қарийб юз миллионга яқин от бор эди. Эндиликда уларнинг сони 30 млн.га қадар камайган, чунки отлар ўрнини машиналар эгаллаган. Лекин шунга қарамай ер куррасининг турли минтақаларида отлар ҳали ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Отлар табиатнинг ажойиб инъоми бўлиб, ўзида хушқадлиги қудратини, улуғвор мазмунлиг-у тезкорликни мужассан этган. Ўзбек халқида шундай гап бор: “От минганга инсу жинслар яқинлаша олмайди ,чунки отда дев бўлиб, инсу жинслар отнинг девидан қўрқади”, - деб таъкидланади. Ҳатто одамлар учишга қодир қанотли отлар борлигига ишонишган. Самовий отлар тўғрисидаги афсоналар Ўрта Осёнинг турли минтақаларида оғиздан оғизга кўчиб юрган. Хитой сайёҳи Чжан Цзян (мил. авв. II аср ) Довоннинг (Қадимги Фарғона) учар отларига доир ёзма маълумотлар қолдирган. Довоннинг машҳур “самовий отлари” тасвирлари туширилган қоятош суратлари бизнинг кунларимизга қадар сақланиб қолган. Хусусан, Ўшдан 8 км узоқликдаги Айримчатовнинг қоя адирларида 30 та чиройли зотдор отларнинг тасвирлари бор. Худди шунга ўхшаш тасвирлар Марҳамат яқинидаги Аравон қоясидан, Навкат воҳаси ва Обиширсойдан ҳам топилган. Қояларда тасвирланган отларнинг аксарияти чайир, яғрини баланд, оёқлари алифдек, мўъжазгина каллали, узун оҳистагина эгилган бўйинли бўлиб, зотли отнинг ўзига хос белгиларидир [1, б.101].

  • Центральная власть РСФСР, учредив институт управленческих кадров, попыталась упорядочить внутреннюю жизнь Туркестана. Чрезвычайный комиссар Центра по Средней Азии П.А.Кобозев во время своего краткого пребывания (февраль-май 1918 г.) объявил Туркестан советской автономной республикой, и как было принято в официальной советской историографии, впервые привлек в руководящие органы ТАССР представителей коренного населения. Однако провозглашение края территориальной автономией осталась лишь революционной фразой [1, с. 48]. Оторванность от Центра обрекали комиссаров новой власти на «своеобразное» разрешение местных вопросов. Этот период охарактеризован наличием различных группировок в органах управления республики, которые погружались в омут ожесточенных аппаратных интриг. Занятые междоусобной борьбой, власть имущие мало уделяли внимания хозяйственной жизни края, которая текла сама по себе.

  • Дунё халқларида ибтидоий даврдан бошлаб турли диний қарашлар мавжуд бўлган. Ушбу диний қарашларнинг турли-туман бўлишига ҳудудларнинг жойлашган ўрни, аҳолининг турмуш тарзи ва дунёқараши сабаб бўлган. Табиий муҳит илк диний қарашларнинг вужудга келишида ва ривожланишида муҳим рол ўйнаган. Дастлабки диний тасаввурлар сўнгги палеолит даврида (мил.авв. 40-12 минг йилликлар) пайдо бўлган [1, б. 179]. Бундай диний қарашлар жумласига тотемизм, анимизм, магия, фетешизм каби диний қарашлар киради. Этнографик маьлумотларга қараганда, диний қарашлар, асосан, овчилик ва чорвачилик билан шуғулланган қабилаларнинг асосий эътиқодларидан бири бўлиб келган. Кейинчалик деҳқончилик ривожланиши натижасида ер ва ўсимлик дунёси, уларни табиатни янгиловчи, ўзгартирувчи ва бошқа хусусиятлари, инсон учун зарур бўлган жиҳатлари уларга сиғинишни келтириб чиқарган ва бу ҳолатнинг ривожланишига олиб келган.

  • ХИХ асрнинг иккинчи ярми Ўрта Осиё халқлари тақдирида кескин ва фожеали бурилиш ясалган давр бўлди. Россия империяси босиб олинган ҳудудларда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш ва бошқариш учун мустамлакачиларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустаҳкам бошқарув тартибларини жорий этиш учун барча чора-тадбирларни кўрдилар. Чунки бошқарув тизими Россия ҳукумати учун жуда муҳим бўлиб, босиб олинган жойларда мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда асосий таянч ҳисобланган. Бунда улар томонидан қабул қилинган ўлкани бошқариш тўғрисидаги низомларнинг ўрни ва аҳамияти катта бўлди.

  • ХХ аср иккинчи ярмидан бошлаб Европа ва Шарқий Осиё халқларининг йил тақвими билан боғлиқ урф-одат ва маросимлари махсус тадқиқ этила бошланган [1]. Шулар қатори Марказий Осиё халқлари тақвимий маросимларининг айрим элементлари у ёки бу тадқиқот доирасида ёритилган. Бироқ, ўзбек халқи тақвимий маросимлари тадқиқот объекти сифатида махсус ўрганилмаган. Тақвимий маросимлар ва улар билан боғлиқ қарашлар мазкур даврда яратилган йил тақвимлари, самовий қарашлар, қадимий эътиқодлар, табиат культлари, маиший турмуш тарзи ва хўжалик машғулотларига оид тадқиқотларда қисқача ёритилган ёки айрим мақолалардагина акс этган. Ушбу мақолада совет даврида яратилган адабиётлар ҳамда амалга оширилган тадқиқотларда тақвимий маросимлар масаласи қай даражада ўрганилганлигини ёритишга ҳаракат қиламиз. Тақвимий маросимлар мавзусини совет даври тарихшунослигида ёритилишини уч гуруҳга бўлиш мумкин, яъни 20–30 йиллар тадқиқотлари, 40–70 йиллардаги илмий изланишлар ҳамда 80- йиллар тадқиқотлари каби даврларга бўлиш мумкин.

  • Ўзбекистон Республикасида узоқ кутилган мустақилликни қўлга киритилган илк кунлардақ ёшлар сиёсати масаласи, уларнинг ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралди. Ўз навбатида эса бунинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга доир давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди ва бугунги кунга қадар бу ва бошқа бир қатор қонунларимиз мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий ҳимоялаш, улар фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асос вазифасини ўтаб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ёшлар сиёсати давлат сиёсатининг устувор йўналиши дея эътироф этилди, уни амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мақсади, ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборат этиб белгиланди.

  • Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди. Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий маданиятининг соҳибига айланди. Мустақилликка эришилганидан сўнг Ўзбекистон раҳбарияти, энг аввало, халқимизнинг эҳтиёжи, орзу-истаклакрини ҳисобга олиб, азалий байрамларни тиклашга ва янги истиқлол байрамларини шакллантиришга катта эътибор бера бошлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Фармонлари асосида “Наврўз”, “Рўза ҳайити”, “Қурбон ҳайит” лари расман тикланиб, халқ ўртасида кенг нишонлана бошлади. Шунингдек, истиқлолни шарафлайдиган байрамлар “Мустақиллик куни” ва “Конституция куни” жорий этилди. Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарияти советлар даврида пайдо бўлган барча байрамларни тақиқламади. Улар орасида умуминсоний ғоя ва қадриятларни тарғиб қилувчи “Янги йил байрами”, “Хотин-қизлар байрами” кабилар сақлаб қолинди [1]. Тарих хотираси, халқнинг жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг ҳолис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади. Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда.

  • 27 февраля 1917 года в столице Российской империи городе Петроград произошла буржуазно-демократическая революция. В итоге император России Николай II был свергнут с престола, тем самым закончилась долгое время существовавшая власть династии Романовых. В государстве сформировалось двоевластие, то есть Временное правительство буржуазных слоёв и рабоче-крестьянских советов. Революция в первую очередь ликвидировала монархический режим и раскрыла возможности в различных сферах. В том числе, в Декрете Временного Правительства и Обращения гражданам России, открыли ряд политических свобод. Тем самым гарантировались свобода слова и печати, недопущения ограничений в религиозных и национальных вопросах, которое действовало при бывшей власти.

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН

      Шуҳрат Ҳайдаралиев (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю |  Link

    Ҳозирги кунда дунёда сиёсий ўзгаришлар жараёни кескин авж олиб бормоқда. Давлатлар ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик интеграция жараёни ривожланиб бориш билан биргаликда, терроризм, наркобизнес каби муаммолар ва низолар ҳам кучайиб бормоқда. XXI аср халқаро вазиятлар жуда чигаллашиб иқтисодий ва сиёсий инқирозларни келтириб чиқармоқда ва бунинг натижасида айрим минтақа ва давлатлар бундан қаттиқ зарар кўрмоқда. Йирик давлатларнинг манфатлари тўқнаш келиш жараёнида ва нуфузли ҳалқаро ташкилотлар БМТ, ЕҲҲТ, МДҲ, ШҲТ кабиларнинг мавқеи пасайиши натижасида кўпгина мустақил суверен давлатларнинг тинчлик ва хавфсизлигига таьсир кўрсатмоқда. Бунга мисол қилиб Африка қитъасидаги сиёсий ўзгаришлар ва Афғонистон муаммоси, Марказий Осиёдаги миллатлараро низоларни мисол келтириш мумкин.

  • ХХ асрнинг сўнги ўн йиллигида Ўзбекистон Республикасида янги жамият қуриш иши янада ривожланиб, мустақиллик деб аталмиш ижтимоий адолат сари интилишнинг амалий натижаси юртимизда қарор топди. Жамият аъзолари қалби, тафаккури ва тасаввурида янгича қарашлар пайдо бўлди. Эркинлик, демократия ва адолат ижтимоий ҳаётнинг барча бўғинларида намоён бўла бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъбири билан айтганда, “Ҳар биримиздан дунё қарашимиз, онгу тафаккуримизни, сиёсий ва хуқуқий савиямизни юксалтириш, ён-атрофимизда бўлаётган воқеаларга дахлдорлик туйғуларини янада кучайтириш, юрт – мен учун ягона Ватан, унинг бошидан кечираётган қувонч ва ташвишлари – менинг қувонч ва туйғуларим, деб шундай ҳиссиёт билан яшашни талаб қилади![1]. Мустақиллик шароитида жамиятдаги янги ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида, жамият аъзолари эркин, демократик тафаккур ва миллий ғоя руҳида тарбиялаш вазифаларини бажаришда музейларнинг аҳамияти каттадир.

  • Тарихга ҳурмат туйғуси, ўтмишни ўрганиш халқнинг ўзлигини англашдаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши туфайли унинг маънавий ҳаётида янги давр – руҳий покланиш ва уйғониш босқичи бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов тўғри таъкидлаганидек, “Бугун бизнинг олди-мизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз босиб ўтган йўл-ларимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқ-лаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналаримизни янги жамият қурилишига тат-биқ этмоғимиз керак” [1, б. 176].

  • Қазақстан аумағында мемлекеттің пайда болуы және даму үрдісі өте ұзақ тарих. Оны түсіну ең алдымен көшпелілікті әлемдік өркениеттің құрамдас бөлігі деп танудан басталады, себебі дала өркениеті адамзат дамуының айрықша бағыты және жарқын нәтижесі. Қазақ тарихын еуразиялық көшпелілікпен байланыстыра отырып, этностың тарихи бастаулары өте көне замандарда екенін ұмытпаған жөн. Көшпеліліктің тарихқа қатынасы тек соңғы жүз жылдықтардан гөрі, одан әрі мыңжылдықтарда көбірек болған. Жаратылыс әлемінен оқшау шыққан адам баласы үшін кәсіптің ең табысты деңгейі көшпелі мал шаруашылығымен тығыз байланысты болғаны белгілі. Олардың әлеуметтік құрылымының, рухани тұлғасының, саяси табыстарының бәрі еленіп өз заманында өзге қоғамдарға тигізген ықпалы әлі де зерттеуді қажет етеді. Осыған байланысты «Орталық Азияның көшпелі халықтарының Қытай, Үндістан және Батыс елдеріне жетуі (олардан ежелгі дүниенің мәдениеттері жылқыны пайдалануды үйренді) үш облысқа да бірдей әсер етті: жылқыны иеленген бұл көшпелі халықтар әлем кеңістігін таныды. Олар ежелгі дүниенің ұлы мәдениеттерін жаулап алды. Қиын – қыстау тіршілік, қатерлі жорықтар дүниенің жалғандығын түсінуге көмектесті, ал үстем нәсіл есебінде олар бұл әлемге ерлік және трагикалық сананы енгізіп, оны эпос түрінде білдірді», - деген А. Вебер пікірі аса құнды.

  • Москва давлати ҳудуди жаҳон савдосининг ғарб-шарқ йўналишидан шимол-жануб йўналишига ўзгариши оқибатида қуруқликдаги жаҳон савдосининг марказларидан бирига айланган. Бу эса Ўрта Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йўлга қўйилишига хизмат қилган. XVI асрга келиб, марказлашган Россия давлатининг ташкил топиши билан унинг ҳудудий-географик имкониятлари кенгайган. Шу сабабдан, жанубий ўлкаларга олиб борадиган савдо йўлларида ўзгаришлар юз бериб, улар фаолияти такомиллашган. Савдо йўллари орқали туташадиган чегара ва йирик савдо шаҳарларида божхоналар фаолият юритган. Россия ҳудудида рус ҳукумати фармони билан ташкил этилган божхоналар карвон йўллари бўйлаб жойлашган бўлиб, улар Астрахань, Оренбург, Орск, Троицк, Семипалатинск, Петропавловск, шунингдек, Россиянинг деярли барча шаҳарларида мавжуд эди.

  • ЎЗБЕКИСТОНЛИК УКРАИНЛАР – БУ БИЗНИНГ УКРАИНЛАР

      Зафар Юсупов, Лутфулло Мамасаидов (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю |  Link

    Кундалик ҳаётда амал қилинадиган анъана, урф-одатлар ҳар бир халқнинг этник хусусиятлари, турмуш тарзи ҳамда табиий шароити билан боғлиқ ҳолда тарихий асосда юзага келади, асрлар давомида сайқалланиб, уларнинг энг яхшилари миллий қадриятга айланиб боради. Ҳар бир миллат-нинг турмуш тарзи билан боғлиқ одат ва анъаналари, миллий таомлари, кийим-кечаклари, ҳунармандчилиги, одоб-ахлоқ қоидалари, маросимлари ана шу тарзда шаклланиб келган ва даврлар ўтиши билан турли даражада сақланган. Демократиянинг вужудга келиши ва қайта қуриш бошланиши собиқ иттифоқ республикаларида миллий маданий марказларнинг очилишига туртки берди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам турли этносларнинг миллий-маданий марказлари очила бошлади. Миллий маданий марказларнинг очилиши, бу миллатларнинг миллий маданий меросини сақлашга келажак авлодга етказишга ёрдам берса, шу билан бирга миллатлараро тотувликни дўстликни вужудга келтиради, натижаси эса ижтимоий барқарорликни таъминлашдан иборат бўлади. Ўзбекистон дунёдаги кўп миллатли давлатлардан бири. 1989 йилги аҳоли рўйхати бўйича, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика департаментининг 2002 йилги маълумотига кўра эса, тожиклар 1202,0 минг, руслар 1133,3 минг, қозоқлар 989,0 минг, қорақалпоқлар 534,8 минг, татарлар 298,2 минг, қирғизлар 221,8 минг, корейслар 172,4 минг, туркманлар 147,0 минг, украинлар 103,5 минг, арманлар 43,6 минг, озарбайжонлар 41,0 минг, белоруслар 23,2 минг, яхудийлар 12,3 минг, немислар 7,5 минг, молдаванлар 5,2 минг, грузинлар 3,9 минг, литвалар 1,3 минг кишини ташкил этган [1, с. 83-84].