МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ҒОЯСИНИНГ СИНГДИРИЛИШИ

  Қодиржон Инамов (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

XXI аср ибтидосида Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш каби Конституциявий мақсадларни амалга оширишда миллий истиқлол ғоясига маънавий куч сифатида таянган ҳолда жамиятнинг барча соҳаларида демократик янгиланиш ва мамлакатни модернизация қилиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни пировард мақсади юртимизда яшайдиган ҳар бир фуқарога миллати ва динидан катьий назар, ҳар томонлама муносиб турмуш шароитини яратиб беришдан иборат, токи, бундай мақсад ва вазифаларнинг маъно-мазмунини Республикасизнинг ҳар бир фуқароси онгидан жой олиши ва уларни ушбу мақсадли вазифаларнинг бажарувчисига айлантиришга хизмат қилсин. Миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган "Миллатлараро тотувлик" ғояси кўп миллатли бўлган Ўзбекистонда бирон-бир инсон, гуруҳ ёки миллатнинг манфаатига эмас, балки барча халқ ва элатнинг мақсад ва манфаатларига йўналтирилганлиги билан ажралиб туради [1].