ХIХ АСР ОХИРИ-ХХ АСР БОШЛАРИДА НАМАНГАН ШАҲРИДА МАОРИФ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

  Даврон Мамажонов (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Туркистонни босиб олган подшо Россияси Маҳаллий аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш масаласида ҳам мустамлакачилик сиёсатига тўла амал қилди. Бу борадаги сиёсат маҳаллий аҳолининг маънавий ҳаётига аралашмаслик йўли деб кўрсатилган бўлса ҳам аслида руслаштириш, миллий маданият ривожланишини бўғиш билан боғланиб кетган эди. Россия ҳукуматининг маҳаллий аҳолини замонавий билимлар билан таништирувчи мактаблар очишга, маданий-оқартирув муассасалари қурилишига, санитария ишларини яхшилашга ҳам асло эътибор бермади. Эски мактабларда ўн йиллаб ўқиган болалар фақат ўқиш ва ёзишни ўрганиш, қуръонни ёдлаш билан чегараланиб, фаннинг бошқа соҳалари бўйича юзаки билим олиш билан чекланар эдилар. 1900 йилда Фарғона вилоятида 2316 та диний мактаб бўлиб, уларда 24690 ўғил ва 6559 қиз болалар ўқир эди. Бу ҳолат ҳақида К.К.Пален шундай деб ёзади: «Улар ҳаммаси маҳаллий аҳолининг диний ҳаётига аралашмаслик сиёсатини олиб бордилар. Шу сабабли ҳам мактаб воситаси билан бирор-бир маърифий тадбирни ўтказмадилар. Ўлкадаги мактаблар Туркистон Россияга қўшиб олинишидан олдин қандай бўлган бўлса, шу ҳолатда ҳам кетаверди.