ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛИГИНИ ИДОРА ЭТИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН НИЗОМЛАР ВА УЛАРНИНГ ЎЛКАНИ ИДОРА ЭТИШДАГИ АҲАМИЯТИ

  Дадахон Норқўзиев (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

ХИХ асрнинг иккинчи ярми Ўрта Осиё халқлари тақдирида кескин ва фожеали бурилиш ясалган давр бўлди. Россия империяси босиб олинган ҳудудларда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш ва бошқариш учун мустамлакачиларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустаҳкам бошқарув тартибларини жорий этиш учун барча чора-тадбирларни кўрдилар. Чунки бошқарув тизими Россия ҳукумати учун жуда муҳим бўлиб, босиб олинган жойларда мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда асосий таянч ҳисобланган. Бунда улар томонидан қабул қилинган ўлкани бошқариш тўғрисидаги низомларнинг ўрни ва аҳамияти катта бўлди.