МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН

  Шуҳрат Ҳайдаралиев (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Ҳозирги кунда дунёда сиёсий ўзгаришлар жараёни кескин авж олиб бормоқда. Давлатлар ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик интеграция жараёни ривожланиб бориш билан биргаликда, терроризм, наркобизнес каби муаммолар ва низолар ҳам кучайиб бормоқда. XXI аср халқаро вазиятлар жуда чигаллашиб иқтисодий ва сиёсий инқирозларни келтириб чиқармоқда ва бунинг натижасида айрим минтақа ва давлатлар бундан қаттиқ зарар кўрмоқда. Йирик давлатларнинг манфатлари тўқнаш келиш жараёнида ва нуфузли ҳалқаро ташкилотлар БМТ, ЕҲҲТ, МДҲ, ШҲТ кабиларнинг мавқеи пасайиши натижасида кўпгина мустақил суверен давлатларнинг тинчлик ва хавфсизлигига таьсир кўрсатмоқда. Бунга мисол қилиб Африка қитъасидаги сиёсий ўзгаришлар ва Афғонистон муаммоси, Марказий Осиёдаги миллатлараро низоларни мисол келтириш мумкин.