30–31 марта, 2015
Наглядной демонстрацией процесса разрушения традиционных мировоззренческих установок и формирования новых, глобальных изменений, происходящих в сфере морали является понятие духовности личности. В общественном мнении звучит тревога по поводу состояния духовного мира человека как личности в сегодняшней социокультурной ситуации. Ещё в 60-е годы XX века западные социологи и философы, актуализируя проблемы гуманизма, отмечали, что XXI столетие должно стать веком гуманитарных наук. Это проблематичное высказывание выражает идею о том, что для выживания современной цивилизации очень важно обеспечить возрождение гуманистических ценностей во всех сферах жизни. Поэтому разработка концепции отношений между личностью и обществом становится центром обширного круга поисков социологов, философов, культурологов, психологов и т.д. Социально-исторические обстоятельства модернизации радикально проблематизировали бытие личности в культуре.
Дунёдаги жамики тараққий этган, ривожланган мамлакатлар тарихи, жумладан Ўзбекистонимиз тарихий тараққиёти ҳам шуни кўрсатмоқдаки муайян ва аниқ мақсадни кўзлаган ғоя билан қуролланган халқ ва жамият жаҳон сиёсий майдонида қаддини ростлаб, ниятига, кўзлаган мақсадига ета олади. Ўзини буюк халқ сифатида намоён қила олади. Ҳар бир одамни муайян инсоннинг куч-қудрати, салоҳияти унинг билими, ақл-заковати, тафаккур даражаси билан белгилангани каби, ҳар бир халқнинг куч-қудрати ҳам унинг маънавий салоҳияти, миллий мафкураси ва олға етаклайдиган ғоялар тизимида намоён бўлади, бугунги кунда Ватанимиз маънавий ҳаётида миллий мафкура жуда катта рол ўйнамоқда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ва унинг манфаатлари, унинг ҳаёти учун етарли шарт-шароитларни таъминлашдан иборат. Шу мақсадни амалга ошириш борасида олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни модернизациялаш жараёнлари бугунги кунда бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор билан ёндашувни талаб этмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ёрдамида миллий иқтисодиётдаги энг асосий масалалардан бири бўлган ишсизлик муаммосини бартараф этиш имкониятлари ўта юқори баҳоланади.
Ислом дини кўп халқлар орасида кенг тарқалган динлардан биридир. Бу динга эътиқод этувчилар мусулмонлар жаҳонда 1 млрд. 700 миллион кишини ташкил этади. Ислом дини Арабистон ярим оролида VI асрнинг охири ва VII асрнинг бошларида келиб чиққан. Унинг асосчиси пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом (570-632) Маккада Қурайш қабиласига мансуб Ҳошимийлар хонадонида туғилган. У 609-610 йилларида Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот бошлаган. Аммо задогонларнинг қаршилигига учрагач, 622 йилда ўз тарафдорлари билан Мадинага қўчади. Шу йилдан мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби бошланади.
Ҳозирги давр ижтимоий тараққиёт жараёнида жамиятни илмий билиш ва бошқариш унда содир бўлаётган жараёнлар тараққиётнинг оқибатларини олдиндан кўра билиш ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Маълумки ҳар бир бир фан инсон билмлари системасида бошқа фанлар эгаллай олмайдиган, бошқа фанлардан кам бўлмаган маълум ўринни эгаллайди. Илмий билимлар, фаннинг қонун ва категориялари ўз – ўзидан, гумон ва фразаларнинг мажмуаси сифатида эмас, балки инсоннинг амалий эҳтиёжи, ишлаб чиқариш ва ижтимоий практиканинг талаблари асосида юзага келади ва такомиллашиб боради.
Инсонинг камолоти эзгу мақсадга йўналтирилган тарбияга боғлиқлигига ишонган Авлоний ҳақли равишда: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур”, деган хулосага келади” [1]. Дарҳақиқат, фарзандларимизнинг биз орзу қилгандек билимли, ҳунарли, эл-юртга фойдаси тегадиган, оқил инсонлар бўлиб етишиши аввало ўзимизга боғлиқ. Фарзанд Аллоҳ таолонинг инсонга берган олий неъматларидан бири бўлиб, ота-она ҳаётининг давомчилари ҳисобланади. Ҳар неъматнинг ўз шукри бор, фарзанд неъматининг шукри унга чиройли тарбия беришдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Ота-она ўз фарзандига чиройли хулқдан кўра афзалроқ нарсани беролмайди”, -дейдилар.
Бугунги кунда мустақиллигимиз туфайли миллий, маънавий, диний меъморчилик иншоотларимизга, умуман тарихимизга холис илмий ёндашиш имкониятлари очилди. Тарихни билиш, ундан тўғри ва холис хулосалар чиқара олиш инсон маънавий камолоти учун ниҳоятда муҳим....Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган.
Еліміз егемеʜдік алғаʜʜаʜ кейіʜ ғаʜа ұмытыла жаздаған діʜіміздің ʜегіздері меʜ тарихыʜ білуге жол ашылды. Әриʜе, осы діʜ саласы бойыʜша туып жатқаʜ еңбектер тәуелсіздікке жол тартқаʜ кезеʜʜің жемісі. Философия іліміʜ зерттеудің дін ілімімеʜ тікелей байлаʜыстығы ʜегізіʜеʜ адам баласы мәселесіʜеʜ басталады: оʜың жаратылу рухаʜи құʜдылықтары, сеʜім - ʜаʜымы. Діʜ адамʜың өзіʜің жаратылысыʜдағы құпияларыʜ аʜықтайтыʜ, ғарыш құбылыс қозғалыстардың астарыʜ түсіʜу үшіʜ, сұрақтарға жауап іздейтіʜ тылсым сезімʜеʜ туыʜдайды. Демек, бүгіʜгі таңда діʜ мәселесі ерекше жаʜдаʜуда. Соʜдықтаʜ мақалада қозғайтыʜ тақырыбым «Исламдағы ақиқат – философиялық ұғым ретіʜде» мол рухаʜи мұра қалдырғаʜ қазақ философтарыʜың ақиқат туралы ой – пікірлері.
“Демократия авваламбор маънавий мезонлар асосида бошқариладиган кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти демакдир”. Ислом Каримов Маълумки, ХХ асрнинг 90-йиллари дунё харитасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан характерлидир. “Улар ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди”. Дунёдаги бошқа мамлакатлар қаторида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилаётган, ўзининг мустақил тараққиёт йўлини танлаган ва тенглар орасида тенг бўлишга, жаҳон майдонида ўзига хос нуфузли ўринга эга бўлишга ҳаракат қилаётган давлатлардан бири Ўзбекистон Республикасидир.
Ҳар бир одам соғлом бўлишга ва соғлом турмуш тарзинини шакллантиришга ҳаракат қилмоғи лозим. Соғлом бўлиш учун эса тоза ҳаво, витаминларга бой озуқа, яхши психологик муҳит бўлиши, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғилланиб бориш керак. Касал бўлмаслик учун эса унинг олдини олиш зарур. Инсон саломатлигида бадан тарбиянинг ўрни жуда муҳим бўлиб, бизга жисмоний ва руҳий қувват олишга кўмаклашади. Буюк ўзбек табиби Абу Али Ибн Сино ҳам инсон саломатлигида бадан тарбияни олдинги ўринда туришини таъкидлаб келган. Жисмоний тарбия, яъни спорт билан шуғулланиш инсонда фаол ҳаракат, қон айланишининг фаоллашуви, кучли иммунитет, бўғимларнинг ҳаракатлари, пай ва мускулларнинг яхши ривожланишида муҳим омил бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида “маънавий-эстетик қадриятлар”, “миллий тикланиш”, “миллий онг”, “миллий ғурур”, “миллий ифтихор”, “мил¬лий мафкура” каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди, истиқлол халқимизга сўз ва фикр эркинлиги билан бирга илгари ишлатилиб келинган кўпгина миллий тушунчаларни қайтарди. Президентимиз “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида ёздиларки: “Инсон тимсолида қам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, яратганнинг буюк ва сирли мўжизаси”.“Инсонга хос орзу – интилишларни руёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади”. Бизнингча маънавиятни ўзини инсонни икки қаноти дейиш мумкин.