Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунидан бошлаб ҳаётимизнинг барча жабҳаларида “маънавий-эстетик қадриятлар”, “миллий тикланиш”, “миллий онг”, “миллий ғурур”, “миллий ифтихор”, “мил¬лий мафкура” каби тушунчалар тез-тез ишлатиладиган бўлиб қолди, истиқлол халқимизга сўз ва фикр эркинлиги билан бирга илгари ишлатилиб келинган кўпгина миллий тушунчаларни қайтарди. Президентимиз “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида ёздиларки: “Инсон тимсолида қам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, яратганнинг буюк ва сирли мўжизаси”.“Инсонга хос орзу – интилишларни руёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади”. Бизнингча маънавиятни ўзини инсонни икки қаноти дейиш мумкин.
ИНСОН МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИДА ЭСТЕТИК ҚАДРИЯТЛАР МАСАЛАСИ
Ғофир Омонов (Гулистан, Узбекистан) | Скачать статью