30–31 марта, 2015

XII Международная научно-практическая интернет-конференция

  • ЁШЛАР ВА ТАРИХИЙ ОНГ

      Қодиржон Маҳкамов (Наманган, Узбекистон)  |    Скачать статью |  Link

    Ватанимиз мустақиллиги йилдан-йилга тарихий хотирани тиклаш, анъана ва қадриятларимизни эъзозлаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш учун улкан имкониятлар яратиб келмоқда. Халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтаётган тарихий йўлнинг нақадар буюклиги, амалга оширилаётган умуммиллий дастур ва режаларнинг бениҳоя серқирралигини кўрсатмоқда. Дунё ҳамжамияти билан иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқаларни кенг йўлга қўяётган Ўзбекистон ҳозирги тарихий даврда жаҳон афкор оммасига ўзининг бой тарихи, маънавий қадриятлари, маданий меросини намоён қилиши зарур. Шунинг учун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро – у хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, ўтмишимизни, маънавиятимизни чуқур билмоғи даркор. Айни пайтда ўқимишли, зиёли ҳар бир инсон ҳозирги дунёнинг мафкуравий манзарасидан хабардор бўлиши, жаҳонда юз бераётган ғоявий-маънавий силсилалар тўғрисида объектив маълумот ва билимга эга бўлиши лозим.