БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ

  Хулкар Усманов, Зухриддин Самадов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Инсонинг камолоти эзгу мақсадга йўналтирилган тарбияга боғлиқлигига ишонган Авлоний ҳақли равишда: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур”, деган хулосага келади” [1]. Дарҳақиқат, фарзандларимизнинг биз орзу қилгандек билимли, ҳунарли, эл-юртга фойдаси тегадиган, оқил инсонлар бўлиб етишиши аввало ўзимизга боғлиқ. Фарзанд Аллоҳ таолонинг инсонга берган олий неъматларидан бири бўлиб, ота-она ҳаётининг давомчилари ҳисобланади. Ҳар неъматнинг ўз шукри бор, фарзанд неъматининг шукри унга чиройли тарбия беришдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Ота-она ўз фарзандига чиройли хулқдан кўра афзалроқ нарсани беролмайди”, -дейдилар.