31 мая, 2017

ХXХVIII Международная научно-практическая интернет-конференция

  • Постановка проблеми. В останні десятиліття спостерігається тенденція погіршення показників як фізичного розвитку та фізичної підготовленості, так і загального стану здоров’я дітей шкільного віку [1, с. 145]. Спираючись на дослідну роботу, одним із шляхів вирішення даної проблеми є дослідження рівня рухової активності. Рухова активність є одним із характерних проявів діяльності й основною формою поведінки індивідуума в зовнішньому середовищі. Під руховою активністю людини слід розуміти будь-який рух тіла, в результаті якого відбувається суттєве збільшення енергозатрат. Круцевич Т.Ю. під руховою активністю розглядає невід’ємну частину способу життя і поведінки людини, котра визначається соціально-економічними і культурними факторами, залежить від організації фізичного виховання, морфофункціональних особливостей організму, типу нервової системи, кількості вільного часу, мотивації до занять, доступності спортивних споруд і місць відпочинку молоді [2, с. 12]. Недостатній руховий режим негативно впливає на стан здоров’я учнів. Тому проблема компенсації негативних наслідків дефіциту рухової активності засобами фізичної культури учнів загальних навчальних закладів і є пріоритетною в дослідженнях значної кількості фахівців фізичного виховання. Не менш актуальним є безпосередній аналіз рухової активності та система оцінювання учнів шкіл та студентів ВНЗ.[3, с. 14].

  • Маълумки, политўйинмаган ёғ кислоталари - линол (омега-3), линолен (омега-6 ) ва арахидон (омега-6) кислоталардан ташкил топган. Бу биофаол моддалар простагландинсинтетаза ферменти мавжудлигида простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксанлар ва бошқа кучли гормонал таъсирга эга бўлган ҳужайра ичи медиаторларига айланади. Тўйинмаган ёғ кислоталар орасида гамма-линолен кислотаси, бошқа политўйинмаган ёғ кислоталари каби ҳужайрани нафас олишида энергетик субстрат вазифасини бажаради ва ҳайвон ҳужайраларининг фосфолипидлари таркибига киради. Бу кислоталарнинг танқислигида биологик мембраналарнинг функцияси ва тўқималардаги ёғ алмашинуви издан чиқади, бу эса патологик жараёнлар, хусусан дерматозлар, жигарнинг яллиғланиши, томирларнинг атеросклерози кабиларни ривожланишига сабабчи бўлади.

  • ҚОН ЗАРДОБИ ФЕРМЕНТЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ

      Нигора Рахматова, Марс Сафин (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью |  Link

    Тиббий биохимия замонавий ривожланиш йўлига кириб борар экан, унинг энзимологияга оид бўлган энзимопатологик, энзимодиагностик, энзимотерапевтик йўналишларини шаклланишига олиб келди. Биз, Самарқанд шаҳри инфекцион касалхонасининг биокимё лабораториясида тажрибали мутахассис шифокорлар ва шифокор-лаборантлар билан ҳамкорликда гепатит В касаллигини аниқлаш ва уни даволаш самарадорлигини баҳолашда қон зардобидаги АлАТ, АсАТларнинг фаолликлари ва билирубиннинг миқдорий кўрсаткичларидан фойдаланишга оид амалий таҳлилларда иштирок этдик. Аланин-аминотрансфераза(АлАТ) ва аспартат-аминотрансфераза(АсАТ) - жигар, буйрак, мушак, талоқ, ўпка ва ҳ.к.з.ларнинг ҳужайра ичи ферментлари жумласига киради(1,2,5). Бу ферментларнинг қон зардобидаги фаоллик кўрсаткичи унча юқори бўлмайди. Лекин вирусли гепатитда АлАТ нинг фаоллиги касалликнинг оғирлик даражасига пропорционал тарзда ошади. Энзимодиагностиканинг кейинги ютуқлари гепатит В га ташҳис қўйишда бу иккала ферментлар фаоллиги кўрсаткичини аниқлаш билан бирга, уларнинг ўзаро бир бирига бўлган нисбат қийматидан, яъни, Де Ритис коэффициентидан ҳам фойдаланишни йўлга қўйди.

  • РР ВИТАМИНИНИНГ БИОЛОГИК АҲАМИЯТИ ВА АЙРИМ ТАБИИЙ МАНБАЛАРДАГИ МИҚДОРИ

      Марс Сафин, Ноила Жумақулова, Юнус Рузиев (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью |  Link

    РР витамини ёки никотин кислота пиридиннинг ҳосиласи ҳисобланади. Бу витамин НАД ва НАДФ таркибига киради ҳамда бу коферментлар оксидловчи-қайтарувчи ферментлар-дегидрогеназаларнинг нооқсил табиатли қисми ҳисобланади. Бу витамин кундалик ҳаётда истъемол қилинадиган овқат маҳсулотлари таркибида ҳар хил миқдорда учрайди. РР витаминининг биологик аҳамияти ҳужайрани митохондрияларида оксидланиш-қайтарилиш реакциялари натижасида протон ва электронларни кетма-кет равишда нафас олиш занжири: НАД (НАДФ), ФАД( ФМН), КоQ, цитохром тизими - в,(FeS),с1,с, а, а1 лар бўйлаб кўчирилиши ва нафас олишнинг анаэроб ва аэроб фазалари орқали ҳужайранинг эҳтиёжи учун керакли бўлган энергияни АТФ ва бошқа макроэргик бирикмалар ҳолатида ҳосил бўлишини таъминлашдан иборат.

  • ҚОРАКЎЛ ҚЎЙЛАРИ ЭНДЕМИК ИКТЕРОГЕМОГЛОБИНУРИЯСИНИ БИОКИМЁВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАҲЛИЛИ

      Марс Сафин, Гўзал Кедибекова, Юнус Рузиев (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью |  Link

    Қоракўлчилик республикамиз чорвачилигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Чорвачиликнинг бу тармоғи нисбатан кам миқдорда моддий ва меҳнат ҳаражати сарфлаш йўли билан қимматбаҳо маҳсулот (тери, гўшт, жун, ширдон)лар етказиш имконини беради. Лекин табиий яйловларда боқиладиган қоракўл қўйларининг организмида баъзи элементларнинг алмашинувини издан чиқиши билан боғлиқ бўлган айрим касалликларнинг бўлиши тармоқнинг ривожланишига катта зарар етказмоқда. Шу нуқтаи назардан бу зотга мансуб қўйларда мисли заҳарланиш билан боғлиқ бўлган эндемик иктерогемоглобинурия касаллигини келиб чиқиши ва чуқурлашуви сабабларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.