РР ВИТАМИНИНИНГ БИОЛОГИК АҲАМИЯТИ ВА АЙРИМ ТАБИИЙ МАНБАЛАРДАГИ МИҚДОРИ

  Марс Сафин, Ноила Жумақулова, Юнус Рузиев (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Скачать статью

РР витамини ёки никотин кислота пиридиннинг ҳосиласи ҳисобланади. Бу витамин НАД ва НАДФ таркибига киради ҳамда бу коферментлар оксидловчи-қайтарувчи ферментлар-дегидрогеназаларнинг нооқсил табиатли қисми ҳисобланади. Бу витамин кундалик ҳаётда истъемол қилинадиган овқат маҳсулотлари таркибида ҳар хил миқдорда учрайди. РР витаминининг биологик аҳамияти ҳужайрани митохондрияларида оксидланиш-қайтарилиш реакциялари натижасида протон ва электронларни кетма-кет равишда нафас олиш занжири: НАД (НАДФ), ФАД( ФМН), КоQ, цитохром тизими - в,(FeS),с1,с, а, а1 лар бўйлаб кўчирилиши ва нафас олишнинг анаэроб ва аэроб фазалари орқали ҳужайранинг эҳтиёжи учун керакли бўлган энергияни АТФ ва бошқа макроэргик бирикмалар ҳолатида ҳосил бўлишини таъминлашдан иборат.