30–31 августа, 2014
На сучасному етапі особливий інтерес дослідників викликають проблеми, пов’язані з мовною картиною світу, мовною особистістю, мовною свідомістю, національно-культурною складовою комунікації. Усе більше уваги приділяється вивченню «ключових концептів» культури. Дослідження, що пропонується, спирається на вітчизняні й зарубіжні досягнення у сфері перцептивної лексики з метою висвітлення особливостей прикметників смаку як однієї з груп сенсорної лексики, яка бере участь у формуванні мовної картини світу.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб дунёнинг бир қанча давлатлари билан ўрнатилган сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга киришди. Бу эса Ўзбекистонимизни дунёга юз очиши, бошқа халқларни ўзбек халқининг урф-одатлари, маданияти, илмий-маънавий мероси билан яқиндан таништириш, шунингдек, ўзбек халқини ҳам ўзга халқлар санъати, маданияти билан таништиришда муҳим аҳамият касб этди.
Жаҳон адабиётининг тараққий этиши, мавқеининг мустаҳкамланиши ва ривожланишида таржима қулай восита бўлиб қолди. У миллий адабиётларнинг камол топишида ҳам асосий ҳаракатга келтирувчи кучлардан бирига айланиб бормоқда. Чунки, ўзга адабиёт намуналари билан юртдошларимизни таништиришда таржимонларнинг меҳнатлари беқиёс бўлиб, дунё маданияти ва адабиётидан воқиф бўлишимизда ҳам бевосита таржимонларнинг хизматлари муҳим ўрин тутади. Миллий баркамоллик даражасини таржимачилик ривожига қараб ҳам белгилаш мумкин. Истиқлол шарофати ила халқаро муносабатлар авж олаётган ушбу даврда бу янада яққол намоён бўлади. Шуни эътироф этиш керакки, таржимачилик XX асрга келиб, бизнинг диёримизда ҳам янада тараққий этди.