ТАРЖИМАШУНОСЛИКДА ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИ БЕРИШ МУАММОЛАРИ

  Ботир Мамаражабов (Тошкент, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб дунёнинг бир қанча давлатлари билан ўрнатилган сиёсий, иқтисодий, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга киришди. Бу эса Ўзбекистонимизни дунёга юз очиши, бошқа халқларни ўзбек халқининг урф-одатлари, маданияти, илмий-маънавий мероси билан яқиндан таништириш, шунингдек, ўзбек халқини ҳам ўзга халқлар санъати, маданияти билан таништиришда муҳим аҳамият касб этди.