Жаҳон адабиётининг тараққий этиши, мавқеининг мустаҳкамланиши ва ривожланишида таржима қулай восита бўлиб қолди. У миллий адабиётларнинг камол топишида ҳам асосий ҳаракатга келтирувчи кучлардан бирига айланиб бормоқда. Чунки, ўзга адабиёт намуналари билан юртдошларимизни таништиришда таржимонларнинг меҳнатлари беқиёс бўлиб, дунё маданияти ва адабиётидан воқиф бўлишимизда ҳам бевосита таржимонларнинг хизматлари муҳим ўрин тутади. Миллий баркамоллик даражасини таржимачилик ривожига қараб ҳам белгилаш мумкин. Истиқлол шарофати ила халқаро муносабатлар авж олаётган ушбу даврда бу янада яққол намоён бўлади. Шуни эътироф этиш керакки, таржимачилик XX асрга келиб, бизнинг диёримизда ҳам янада тараққий этди.
ТУРКЧА АСАРЛАРНИ ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛИШДА ПОРТРЕТНИ ҚАЙТА ЯРАТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Зилола Худайбергенова (Ташкент, Узбекистан) | Скачать статью