30 Червень, 2020
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва самарали бартараф этиш аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришишда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланаётгани, ишлаб чиқариш технологияларининг мураккаблашиб бораётгани, ишлаб чиқариш объектларининг аҳоли пунктларига яқин жойлаштирилаётгани, аҳоли сони кўпайиб, урбанизация жараёни тезлашаётгани, хавфли табиий жараёнларнинг тез-тез содир бўлаётгани ва кўлами кенгайиб бораётгани, шунингдек, трансчегаравий хавфларнинг мавжудлиги табиий ҳамда техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиш хавфини янада оширмоқда.