Тиббий биохимия замонавий ривожланиш йўлига кириб борар экан, унинг энзимологияга оид бўлган энзимопатологик, энзимодиагностик, энзимотерапевтик йўналишларини шаклланишига олиб келди. Биз, Самарқанд шаҳри инфекцион касалхонасининг биокимё лабораториясида тажрибали мутахассис шифокорлар ва шифокор-лаборантлар билан ҳамкорликда гепатит В касаллигини аниқлаш ва уни даволаш самарадорлигини баҳолашда қон зардобидаги АлАТ, АсАТларнинг фаолликлари ва билирубиннинг миқдорий кўрсаткичларидан фойдаланишга оид амалий таҳлилларда иштирок этдик. Аланин-аминотрансфераза(АлАТ) ва аспартат-аминотрансфераза(АсАТ) - жигар, буйрак, мушак, талоқ, ўпка ва ҳ.к.з.ларнинг ҳужайра ичи ферментлари жумласига киради(1,2,5). Бу ферментларнинг қон зардобидаги фаоллик кўрсаткичи унча юқори бўлмайди. Лекин вирусли гепатитда АлАТ нинг фаоллиги касалликнинг оғирлик даражасига пропорционал тарзда ошади. Энзимодиагностиканинг кейинги ютуқлари гепатит В га ташҳис қўйишда бу иккала ферментлар фаоллиги кўрсаткичини аниқлаш билан бирга, уларнинг ўзаро бир бирига бўлган нисбат қийматидан, яъни, Де Ритис коэффициентидан ҳам фойдаланишни йўлга қўйди.
ҚОН ЗАРДОБИ ФЕРМЕНТЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Нигора Рахматова, Марс Сафин (Самарқанд, Ўзбекистон) | Завантажити статтю