ГЕНЕТИК АЛГОРИТМНИНГ БИОЛОГИК МАЗМУНИ

  Фаррух Мурадов, Зариф Нахалов (ТАТУ Самарқанд филиали) |    Завантажити статтю

Ўзимиз учун ғайритабиий дунёни, ундаги тирик жонларни образлантирайлик. Бунда ҳар бир тирик жон қандайдир вазифанинг ечими бўлади. Тирик жонларни ечимга алоқадорлигидан кўра кўпроқ мослашувчан деб ҳисоблаймиз. Бунда мақсадли функцияни максималлаштириш масаласи кўпроқ мослашган тирик жонларни излашга олиб келади. Албатта, биз ўзимизнинг виртуал дунёимизга барча жонларни дархол кўчириб кела олмаймиз. Улар жуда ҳам кўпдир.