СУҒУРТА МУНОСАБАТЛАРИДА АХБОРОТЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

  А.О. РЎЗИЕВ (Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Одатда, суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги муносабатлар суғурта шартномасини тузиш йўли билан расмийлаштирилади ва рискларни қабул қилиш бўйича молиявий шартлар ҳақидаги келишувга эришиш шартномалар тузишнинг асосий шарти ҳисобланади. Яъни, суғурта фаолияти аниқ суғурта шартлари, жумладан, мулкий суғурта шартлари бериладиган тақдирдагина амалга оширилган, деб эътироф этилади.