Тарбия – маънавий манбалар ва xозирги замон талаблари ва эxтиёжларини назарда тутган xолда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир. Бирор бир мақсадга қаратилган тарбия жараёнининг моxияти ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаштирилади ва тартибга солинади: - Талабанинг қайси хислатини шакллантириш ёки йўқотиш мақсадида режалаштирилади. - Шу хислатларни тарбиялаш ёки йўқотиш учун хизмат қилувчи манбаларни излаб топилади. - Белгиланган мақсад учун хизмат қиладиган назарий ва амалий манбаларни қайсисини ва қаерда ишлашни режалаштирилади. Бундай режага солиниб олиб борилган тарбия моxиятини таълим-тарбия тизими, жамият ва инсонларнинг интеллектуал ва жисмоний фаолияти ташкил қилади.