МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР-МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

  Aziza Asqarova (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш орқали халқаро муносабатларини мустаҳкамлашга катта эътибор бериб келди. Бунга фақат миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмасдан, мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал қилинди.