Наукові Конференції

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШДА МАҚОЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Гулвира Джангирова (Ташкент, Узбекистан) Завантажити статтю

Ҳар бир халқ асрлар давомида ўзидан кейинги авлодга жуда катта ҳаётий (маънавий) бойликлар қолдиради. Бундай бебаҳо бойлик машаққатли меҳнат, катта ҳаётий тажрибалар маҳсули бўлиб, авлоддан-авлодга мақол, матал ва турли иборалар билан бойиб боради.
Мақол ва маталларда нақл ва барқарор ибораларда халқнинг ҳаётий муаммолари, меҳнат ва машаққати, ғам-андуҳи, роҳат-фароғати, муваффақият ва мағлубияти, расм-русумлари акс этиб туради. Халқнинг тил бойлиги: унинг бўёқдор, сержило лексикасининг, фразеология қатламининг бойлиги билан ҳам ўлчанади. Халқимиз асрлар давомида яратган ва ҳозир ҳам яратаётган минглаб, ўн минглаб ажойиб мақол, маталлар ва иборалар оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб юрибди, айримлари ҳатто ҳали қоғозга туширилганича ҳам йўқ. Улар замонлар оша тобора сайқалланади, пишади, мазмуни теранлашади.