ҲАМКОРЛИКДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

  Маҳбуба Собирова, Муяссар Абдуллаева (Наманган, Узбекистан)  |    Завантажити статтю

Илм-фан ривожи мамлакат тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ушбу йўналишдаги саъйи харакатларни янада жадаллаштирди. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетида ЮНЕСКО, Россия таълим Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, А.С.Пушкин номидаги Ленинград давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бутун умр таълим: барқарор ривожланиш учун узлуксиз таълим” мавзусидаги 5-халқаро конференцияни бевосита таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этиш мумкин. Ушбу халқаро конференцияни Гулистон Давлат университети профессор ўқитувчилари ҳам узоқ масофадан локал тармоқ орқали кузатиб бориши, маърузалар билан қатнашиши, маърузачиларга саволлар билан мурожаат қилиши каби ҳолатлар ахборот-коммуникация технологиялардан олий ўқув юртларида ҳам ҳамкорликда унумли фойдаланилаётганидан далолат беради.