ДОРИВОР МАВРАК (Salvia officinalis L.) ЎСИМЛИГИНИНГ ОНТОГЕНЕЛИЗИНИ ТОШКЕНТ ШАРОИТИДА ЎРГАНИШ

  Абулкосим Исоков, Мавлюда Юлчиева, Эльвира Латыпова, Абдугаффор Жабборов (Ташкен, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ишнинг долзарблиги. Ҳалқ табобатида ва замонавий тиббиётда кенг қўламда қўлланиладиган шифобахш гиёҳлар хом ашёлари билан фармацевтика саноатини тўла таъминлаш ихтисослаштирилган хўжаликларнинг ташкил топишига замин бўлди. Бунинг сабаби ўз-ўзидан маълумки хозирда аҳолининг доривор ўсимликларга бўлган талаби кун сайин ортиб бориши билан, доривор ўсимликларнинг табиатдаги табиий заҳиралари камайиб, уларнинг тарқалиш ареаллари кескин қисқариб боришидир. Шунинг учун хозирги кунда доривор ўсимликлар хом ашёси камайиб кетмоқда.