Халқ мақоллари орқали Миллий ғояни тарғиб этиш

  Ф. Шодиев, Ш. Жўраев (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Инсон қадимдан то шу кунларгача ҳаёт дарсини ўқийди. Шу аснода тажриба тўплаб, яшаш тутими тўғрисида ҳикмат тўқийди. Ана шу ҳикматлар туркий элларда «Оталар сўзи» ибораси билан зиё сочади, ёшларга камолот йўлини очади. Бу оталар сўзи – халқ мақоллари Миллий камолотнинг калитидир. Шунингдек, ҳар бир соҳада бўлганидек, фольклорнинг юраги бу – халқ мақолларидир.Ана шу «калит» ва «юрак» билан Миллий ғояни тарғиб этиш улкан самаралар беради. Чунки фольклор, хусусан, ижодкор ва бунёдкор халқ қалбидан отилиб чиққан мақоллар эзгуликнинг чироғи, маънавиятнинг булоғидир. Ана шу туб томири инсоният тонготарига туташ оталар сўзи – мақолларда халқнинг маънавий бўй-басти яққол кўзга ташланади, улар орқали олам ва одамга, табиат ва жамиятга, ёруғ юзликка ҳамда тарихий ўзликка онгли муносабат бошланади.