НЕМИС ТИЛИДА ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ КОГНИТИВ АСПЕКТИ

  Қурбанова Зулхумор (Узбекистан, Ташкент) |    Завантажити статтю

Мулоқот воситаси сифатида тил ҳар бир авлод билан ривожланади. Биз ота-боболаримиздан бой луғат бойликларини оламиз ва янада ривожлантириб кейинги авлодларга узатамиз. Шу билан бирга, биз сўз бирикмаларининг муҳим қисмини, яъни фразеологизмларни ҳам ўзлаштирамиз. Кўпинча фразеологизмларни англамаймиз, аммо биз деярли ҳар қандай алоқа соҳасида учратамиз. Улар ёзма ва оғзаки равишда ишлатилади ва тилнинг қизиқарли аспектини ташкил қилади.