ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ДИЗАЙН ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ПЕДАГОГИК МУАММОЛАРИ ВА МЕТОДИК АСОСЛАРИ

  Диярбек Хаитбаев, Равшанбек Таганов, Шамсиддин Қаландаров (Узбекистан, Урганч Давлат университети) |    Завантажити статтю

Сўнгги йилларда, замон талаби асосида вужудга келган янги ихтисосликлар турмушимизнинг янада чиройли бўлишига замин яратмоқда. Ана шундай касблардан бири дизайн ва дизайнерликдир. Бу каби ноёб касб эгаларини мамлакатимизда янги касб эгалари сифатида тайёрлашга эндиликда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Дизайн бадиий лойиҳалаш фаолияти сифатида ХХ асрда пайдо бўлиб, инсон ҳаётида яхлит эстетик муҳит яратишда ҳозирги кунда катта аҳамиятга эга. Жамиятдаги прогрессив ўзгаришлар, иқтисодий муносабатларнинг янгича шакллари, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар натижасида ўқув режаларига замонавий фанлар киритилиши таълимнинг самарали методларидан фойдаланиш ва натижада рақобатбардош кадрлар тайёрлашни вазифа қилиб қўяди.