ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТДА КАДРЛАРНИ ИННОВАЦИОН МЕТОДЛАР ОРҚАЛИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

  Азаматжон Қамбаров (Тошкент, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Педагогик фаолиятнинг мазмуни бўлган ёш авлодни ҳаётга ва меҳнатга тайёрлаш мураккаб, ниҳоятда катта диққат-эътиборни талаб қиладиган, ички зиддиятли жараёндир. Шу боисдан, ўқитувчи ўқувчининг шаклланиш жараёнини зўр ҳавас ва синчковлик билан кузатиши лозим. У педагогик жараённи бошқарар экан, педагогик билим ва маҳорат эгаси бўлиши керак. Шундагина ўқитувчи педагогик ҳодисаларнинг моҳиятини ва педагогик вазиятни, педагогик меҳнат методи, касб ва технологиясини ва профессионал педагогикани тушуниб етади. Педагогик билим ва маҳорат эгаси бўлган ўқитувчи, аввало, педагогика фанининг методологик асосларини, шахс ривожланишининг қонуниятлари ва омилларини, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифаларини билиши керак.