ФУҚАРОЛАР СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИ

  Аброр Собиров (Наманган, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

XXI асрда давлатларнинг дунё сиёсий саҳнасидаги обрўсини белгилаб берувчи омиллардан бири албатта мазкур давлатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлиги ҳисобланади. БМТнинг 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт”нинг 1-моддасида, “Барча халқлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эгадирлар. Ана шу ҳуқуқ туфайли улар ўз сиёсий мақомларини ўз эрклари билан белгилайдилар ҳамда ўзларининг иқтисодий-ижтимоий ва маданий тараққиётларини таъминлайдилар” деб белгиланган [1, б. 205].