Маълумки, политўйинмаган ёғ кислоталари - линол (омега-3), линолен (омега-6 ) ва арахидон (омега-6) кислоталардан ташкил топган. Бу биофаол моддалар простагландинсинтетаза ферменти мавжудлигида простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксанлар ва бошқа кучли гормонал таъсирга эга бўлган ҳужайра ичи медиаторларига айланади. Тўйинмаган ёғ кислоталар орасида гамма-линолен кислотаси, бошқа политўйинмаган ёғ кислоталари каби ҳужайрани нафас олишида энергетик субстрат вазифасини бажаради ва ҳайвон ҳужайраларининг фосфолипидлари таркибига киради. Бу кислоталарнинг танқислигида биологик мембраналарнинг функцияси ва тўқималардаги ёғ алмашинуви издан чиқади, бу эса патологик жараёнлар, хусусан дерматозлар, жигарнинг яллиғланиши, томирларнинг атеросклерози кабиларни ривожланишига сабабчи бўлади.
ПОЛИТЎЙИНМАГАН ЁҒ КИСЛОТАЛАРИНИНГ БИОЛОГИК АҲАМИЯТИ ВА ТАБИИЙ МАНБАЛАРДАГИ МИҚДОРИ
Шахло Жиянқулова, Марс Сафин (Самарқанд, Ўзбекистон) | Завантажити статтю