СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Гузал Эрматова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз И.А.Каримов оила ҳақида шундай деганлар: “Ҳар бир оила моҳиятан кичик бир мамлакатга ўхшайди. Ўзига тегишли моддий ва маънавий сархади ўзига мансуб тартиб қоидалари бор”. Шундай экан оиланинг жамият ва инсон ҳаётида мавқеи, баркамол авлод тарбиясида функционал мақоми ғоят серқирра ва мураккаб жараёндир. Шу боис мамлакатимиз раҳбари оила институтига, шахс тарбияси, жамият барқарорлиги ва тараққиётнинг муҳим кафолати сифатида қараб, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий ғамҳўрлик қилиб келмоқда. Мамлакатимизда соғлом ва уйғун камол топган авлодни тарбиялаш учун зарур имкониятлар ҳамда шарт-шароитларни яратиш, XXI аср-интеллектуал қадриятлар устуворлик қиладиган аср эканлигини эътиборга олган ҳолда ватанимиз йигит ва қизларини ҳар томонлама баркамол шахслар этиб шакллантириш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида Давлат дастурлари ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилмоқда.