ИНСОНИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН КАМОЛ ТОПИШИДА ОИЛА ВА ЖАМИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ

  Нигора Маматкулова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Давлатимиз дастурларида фарзанд тарбияси, инсониятнинг келажагини давом эттиришда оиланинг ўрни беқиёс эканлигини, онанинг зурриётни давом эттириш каби улуғвор вазифани ўз зиммасига олганлиги алоҳида таъкидланиб ўтилади. Қонунларимизда фарзандлар ўз ота-оналарига алоҳида меҳр билан муносабатда бўлишлари уқтирилган. Ота ва онани ой билан қуёшга ўхшатиб, уларнинг ҳизматини қилиб, иззат-ҳурматини жойига қўйган фарзанд бахтли-саодатли бўлишига ишора қилади. Инсон бор экан, у доимо атроф-муҳит билан алоқада бўлади. Оилада муҳитнинг соғлом бўлиши катта аҳамиятга эга эканлиги барчага маълум. Оиладаги муҳит инсоннинг руҳиятига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатларни ёшларда кузатадиган бўлсак, салбий таъсир этиши натижасида, уларнинг руҳиятида тушкунлик ҳолатлари, маюслик,турли хил стресслар келиб чиқиши учраайди. Бундан ташқари, ота-оналарнинг ажралиб кетишлари оқибатида ҳам фарзандларда юқоридаги ҳолатлар кузатилади. Бу эса уларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиб носоғлом муҳитни юзага келтиради.