ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

  Янглиш Джумабоева (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Таълим тизимини янгилашда энг аввало таълимнинг кенг демократлаштирилишини, инсонпарварлаштирилишини, шунингдек, таълим тизими тараққиёт қонуниятларига жавоб бера оладиган бўлишини тушинмоқ керак. Компьютер ва ахборот технологиялари ўз фойдаланувчиларидан мулоқот учун маълум бир даражадаги махсус тайёргарликни талаб қилади. Бу тайёргарликнинг қай даражада мукаммал бўлиши мулоқотнинг сифат даражасини белгилайди. Мазкур муаммони ҳал қилиш эса, бошланғич, ўрта махсус ва олий таълим тизимидаги информатика фани ва уни ўқитиш услубиёти олдида турган энг долзарб масалалардан бирига айланиб улгурди.