Ижтимоий-иқтисодий соҳаларининг ривожланиб бориши фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларига таянган ҳолда билим, малака ва кўникмаларини ривожлантириб бориш, фикрлаш қобилиятларини юксалтиришда, ахборот-коммуникация технологиялари хизматидан мақсадли равишда самарали фойдаланиш имкониятларини оширишда энг долзарб масалалардан биридир. Яна шу билан биргаликда халқимиз олдида турган энг муҳим вазифа Мустақиллигимизнинг иқтисодий пойдеворини мустаҳкамлаб, мамлакатимизни жаҳоннинг энг илғор, ривожланган демократик давлатлари қаторидан жой олишидир. Бундай вазифаларни бажариш “Кадрлар тайёрлаш миллий модели”ни амалга оширишнинг босқичларида белгиланган, келажакдаги истиқболи эса Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов томонидан илмий асослаб берилган. Олдимизга қўйилган бундай вазифаларни амалга оширишда узлуксиз таълим системасининг барча таълим босқичининг аҳамияти кескин ортиши шубҳасиздир. Демак, Илмий техникавий тараққиёт ишлаб чиқаришнинг кўп сонли тармоқлари билан бир қаторда таълим соҳасига ҳам замонавий илғор технологияларни қўллаш зарурати “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да ҳам эътироф этилди.
ТАЪЛИМДА ИНФОРМАТИКАДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Дармонжон Баванова (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю