ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ АҲАМИЯТИ

  О. А. Cобиров, Д. А. Рўзиқулов (Самарқанд, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортга кўпчилик катта қизиқиш билдириб, унинг аҳамиятли томонлари тўғрисида кўплаб фикрларни билдиришмоқда. Шунга қарамай ҳали ҳам кўпчилик ушбу омилнинг бор имкониятларидан тўла фойдаланиш, уни йўлга қўйиш каби масалаларни тўла тушуниб етгани йўқ. Кўпчилик олимлар соҳанинг ижобий томонларини ёритиб беришга бағишланган изланишлар олиб борганлар. Жисмоний тарбия ва спортнинг ижобий томонларини аниқлашга қаратилган социологик сўровномалар, тадқиқот ишлари ташкил қилинмоқда [4].