НОАНЪАНАВИЙ МЕТОДНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

  Сабрие Халилова, Шерзодбек Фармонов (Фергана, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Касб-хунар коллежларида кузатилган дарслар асосида шундай фикрга келиндики, таълим методларининг хар бири ўқувчиларга билим бериш, уларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашга хизмат қилмокда. Аммо ҳуқуқий демократик жамият қуриш сари дадил ривожланаётган юртимизда таълим ҳалқаро андозаларга мос холда тараққий этмокда. Ёш авлодда она-Ватанга, мустақиллик ғояларига садоқат туйғусини қарор топтиришда миллий истиқлол ғоясини сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса юртимизда хар бир фуқаронинг маънавий камолотини ифодалайди. Маънавий камолот эса Президентимиз сўзлари билан айтганда, "Мамлакатимизнинг куч-қудрати, халқнинг маънавий камолотидир". Инсоннинг маънавий камолотга эришиши учун эса таълим-тарбия, билим, мустақил фикрлаш муҳим омил ҳисобланади.