PON-АРХИТЕКТУРАСИ АСОСИДА ТАРМОҚ ҚУРИЛИШИДА УЧРАЙДИГАН МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ ЕЧИШ МАСАЛАЛАРИ

  Байрам Турумбетов, Айдос Атамуратов, Ерназар Рейпназаров, Улбосын Сапарова, Айгул Мамутова (Нукус, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Охирги йилларда абонент кириш тармоқлари телекоммуникациянинг динамик тарзда ривожланаётган сегменти ҳисобланади. У бевосита абонентларга оператор хизматларини етказиб бериш билан боғлиқ, шунинг учун ҳатто ноқулай иқтисодий шароитда ҳам ўзини оқлайди. Бу ерда фойдаланувчиларни янги талабларини қаноатлантириш учун технологиялар доимий такомиллаштирилиб борилади, фақат ушбу тармоқга хос янги техник ечимлар яратилади. Ҳозирги вақтда кенг полосали кириш хизматларига бўлган талабнинг ўсиши кузатилмоқда. Шу билан бирга алоқа операторлари каналларни ўтказувчанлик қобилиятини, маълумотларни узатиш тезлигини ошириш, узатиш пайтида кечикиш вақтларини камайтириш ва бутун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича ўз тармоқларини ривожлантириш талаби остида турибди.