ҲОЗИРГИ ЗАМОН ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА ТАБИАТ ТИМСОЛИ ТАЛҚИНИ

  Дилфуза Тожибоева (Узбекистан, Наманган) |    Завантажити статтю

Шеъриятни табиатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Табиатнинг энг зарра бўлагидан тортиб катта бир қисмигача шеърда иштирок этиши мумкин. Инсон ҳам табиатнинг бир бўлаги сифатида шеърда асосий ўрин эгаллайди. Инсон руҳияти табиат билан бирликда, уйғунликда мавжуд ва ҳукмрон. Шоир тасаввурлари ҳам унинг руҳияти билан боғлиқ. Кези келганда эса ижодкор дунёқараши мавжудликдан ҳам юқорироқда, ўз оламида кезинади.