ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРЖИМА ТАРАҚҚИЁТИ

  Дилафрўз Халилова (Карши, Узбекистан)  |    Завантажити статтю

Таржима тарихи жуда қадим замонларга бориб тақалади ва инсониятнинг азалдан шуғулланиб келаётган машғулотидир. Таржима инсоният тараққиётида, унинг маданий ҳаётида жуда катта ва муҳим ўрин эгаллайди. Айнан шу таржима бир мамлакат ёки қитъа одамларининг ҳаёти, турмуш тарзи, маданияти, урф-одати, тарихи, адабиёти ва илм-у фани билан таништирган. Таржима тарихи дунё миллатларида минг йилларни қамраб олади. Таржима тарихи “Гилгамиш”, “Илиада”, “Таврот”, “Авесто”, “Инжил” таржималаридан бошланади. Таржима тарихи жуда кўхна. Таржима назарияси эса жуда ёш ҳисобланади.