Мактабгача ёшдаги бола нутқининг ривожланиши уларнинг фаолияти, мулоқоти билан узвий боғлиқ. Бола жумлаларнинг мазмуни ва шаклидаги ўзгариш унинг мулоқот шакллари ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Илк болалик даврига хос ситуатив нутқ ишчан мулоқот шаклидан носитуатив билишга ва носитуатив – шахсий мулоқот шаклига ўтилиши болалар нутқига маълум бир талабларни қўяди. Бу талаблар бола нутқининг янги-янги томонларини, турли коммуникатив масалаларни ҳал қилиши учун зарур бўлган ҳусусиятларни таркиб топтиради. Мактабгача ёшдаги боланинг нутқи социал контактларни ўрнатиш функциясини бажара бошлайди. Бунинг учун эса болада ички нутқ таркиб топиши, монологик хусусият касб этиб бориши лозим бўлади. Мактабгача ёшдаги бола нутқининг ривожланишидаги муҳим ҳусусият нутқ тафаккур қуролига айланишидан иборат. Бола сўз луғат бойлигини ўсишида икки муҳим томон – миқдор ва сифат томонлари мавжуд.
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА МУЛОҚОТДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
М. Нормуродова (Тошкент, Ўзбекистон) | Завантажити статтю