КЕЛАЖАК АВЛОДНИ МУСТАҚИЛ ФИКИРЛАЙДИГАН ҲАЛОЛ ВА ФИДОЙИЛИК РУҲИЯТИДА ТАРБИЯЛАШ

  Шарифа Бойчаева, Фарход Мусурманкулов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Мустақил фикрлайдиган инсон кўп жихатдан етакчи ўринлардан бирини эгайлайди ва Ватан довруғини жаҳонга таратади. Баркамол авлод келажагимиз пойдевори экан, уларнинг хар тамонлама етук, ўз фикрига эга, мустақил хулоса чиқара оладиган, мустақил ишлай оладиган бўлиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Мустақил фикр эгасининг дунёқараши кенг, мулоҳазаси салмоқли, билимли кучли бўлади. Ана шундайлар ажойиб янгиликлар яратишга қодирдир. Бу эса Ватанимиз шаънини тобора кўтараверади. Куч билим ва тафаккурда, тафаккур эса мустақил фикрда дея жуда тўғри таъкидлаб келинган.