Ф.де Соссюр эътироф этишича, тил системаси ўз бирликларининг икки хил муносабати асосида ташкил топади. Мазкур муносабаларнинг бири ассоциатив, иккинчиси эса синтагматик муносабат номи билан аталади. Ассоциатив муносабат тил бирликларининг инсон онгидаги ҳолати билан бевосита боғлиқ. У ҳар доим ушбу бирликларнинг йиғиндиси, мажмуасини тақозо этади [2,156]. Бошқача айтганда, ассоциатив муносабат тил бирликларининг вертикал чизиқдаги (қатордаги) ўзаро боғланиши демакдир. Аммо биз асосий эътиборни синтагматик муносабатга қаратмоқчимиз. Бунда тил ва нутқ бирликларининг горизонтал чизиқ (ёки қатор)даги муносабати синтагматик муносабат деб аталади. Бундай муносабат тилнинг асосий функциясини – коммуникатив функциясини воқелантирувчи асосий омил ҳисобланади. Зотан, тил бирликларининг синтагматик муносабати замирида нутқ бирлиги – гап шаклланади. Бу эса, ўз навбатида, синтагматик муносабат тилнинг алоқа воситаси вазифасини таъминловчи асосий омил эканлигини кўрсатади.
СИНТАГМА – СИНТАГМАТИК МУНОСАБАТ МАҲСУЛИ
Нигора Махмудова, Шахноза Ашурова (Карши, Узбекистан) | Завантажити статтю