XV аср ўрталарида (китоб чоп этиш ихтиро қилинган вақтларда) Европада ҳар йили 1000 га яқин янги китоблар пайдо бўлар эди. XVIII асрнинг бошларида янги яратилган, илмий асарларнинг сони юзтадан ортмас эди. XX аср ўрталарида 120000 тагача янги китоблар нашр қилинди. Бугунги кунда бутун дунёда ҳар йили 60 миллион босма варақ илмий ва техник адабиётлар нашр қилинади. Ҳатто, ҳар бир янги китоб бизни билимларимизни тўла маънода кўпайтиради, деб тасдиқлаб бўлмасада, кескин ортаётган китобий махсулотнинг ҳажми инсон билимларини муайян чегарада сезиларли ўсишини характерлайди. XX асрнинг бошига келиб илмий билимларнинг ҳажми, инсоннинг алоҳида олинган ахборотни ўзлаштириш имкониятларидан ортиб кетди. XIX аср охиридаёқ, одамларнинг ҳеч бири бутун ҳаёти давомида, инсоният бир йилда оладиган маълумотларни ўзлаштира олмайдиган ҳолат юзага келган эди. Мавжуд меҳнат тақсимоти тизимида ва унга мос касбий таълим дифференциациясида, ўқув материалини узлаштириш натижасида олинган ихтисослаштирилган билимлар ўз аҳамиятини тез йўқотади. Бундан табиий равишда келиб чиқадики мутахассис ўз касбий вазифаларини малакали бажара олиши учун, ўз билимларини, масалан: малака ошириш, касбий қайта тайёрланиш ва ҳоказо йўли билан узлуксиз янгилаб бориши зарур. Олинган билимлардан самарали фойдаланиш вақти тез камаймоқда.
РЕПРОДУКТИВ (ИЖОДИЙ, МАХСУЛДОР) ФИКРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК - ПЕДАГОГИК ЖАБҲАЛАРИ
Шахло Султонкулова (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю