КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ФАОЛ ШАХСНИ ТАРБИЯЛАШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

  Ўғилой Шукурова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида маънавий, ахлоқий ҳамда жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бирига айланди. Президентимиз И. А. Каримов таъбири билан айтганда: “Бизнинг фарзандларимиз биздан кўра ақлли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт ”. Мазкур пурҳикмат сўзнинг негизида соғлом бола тарбияси ва унинг камолоти ғояси илгари сурилганлиги табиийдир.