ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ВА АБУ АЛИ ИБН СИНОНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРИ

  Матлуба Холназарова (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Шарқ алломалари инсон ақлини юксакка кўтарди ва унинг қобилиятига ишонди. Баркамол авлодни тарбиялаш инсониятнинг энг ёрқин орзуси бўлиб келган. Абу Райҳон Беруний жаҳон фанининг тараққиётига ғоят улкан ҳисса қўшган зўр истеъдод эгаси ва заҳматкаш тадқиқотчи эди. Унинг ўлмас илмий асарлари жаҳон цивилизациясида юксак аҳамиятга эга. Абу Райҳон Беруний 973 йил 4-сентябр (ҳижрий 362-йил 2-зулхижжа) куни Хоразмнинг қадимги пойтахти Кат шаҳрида дунёга келди. Олимнинг тўла номи Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад-ал Берунийдир. Беруний Хоразмдалик пайтида замондоши, буюк табиб ва файласуф Абу Али ибн Сино билан илмий ёзишмалар олиб боради. Қуйида биз олимнинг педагогик-психологик қарашларининг айримларини келтирмоқчимиз.