Соғлом турмуш тарзи инсоннинг маданий, жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва ижодий фаолиятини оширишни ўз ичига олади. Солом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмлари самарали иш фаолияти, шахсий гигиена талабларига қатъиан риоя қилиш, зарарли овқатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри овқатланиш, жисмонан ва руҳан чиниқиш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб туриш. Соғлом турмуш тарзи касалликларнинг олдини олишда асосий таркиблардандир. Соғлом турмуш тарзи маълум миқдорда руҳий ва жисмоний талабларни қониқарли даражада амалга оширишга имкон беради. Кун сайин соғломлаштириш услубининг турлари ошиб бомоқда. Жисмоний машқлар, овқатланиш меъёри, уйқу, ҳаммомдан қойдаланиш ва бошқалар ҳаракат фаолиятини ошириб боради. Ҳамма нарса бир мақсадга, одамлар соғлигини мустаҳкамлашга қаратилиши керак.