ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ ВА УНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ

  Абдиҳофиз Рахимов, Маъмура Ҳамроева (Қарши, Ўзбекистон) |    Завантажити статтю

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган маҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Бундай самарага эришиш учун дарс жараёнларини интерфаол методлар орқали ташкил этиш давр талабидир. Интерфаол таълим асосини интерфаол методлар ташкил этади. “Таълим жараёнида талаба ҳамда ўқитувчи ўртасида ҳамкорликни қарор топтириш, фаолликни ошириш таълим олувчилар томонидан билимларни самарали ўзлаштириш, уларда шахсий сифатларни ривожлантиришга хизмат қиладиган методлар интерфаол методлар саналади”.