ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТЕХНАЛОГИК ХАРИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

  Б. Қурбонов (Ўзбекистон, Гулистон ш. Гулистон давлат университети).  |    Завантажити статтю

Дарснинг самарадорлиги – олдиндан пухта ўйлаб тузилган машғулотнинг технологик харитасига боғлиқ. Ўқувчи технологик харитани тузишда дарс самарадорлигини оширишга алохида ахамият бериш лозим, унда дарс жараёнида яхлит тарзда акс этиши ва аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини бориши тўлиқ ифодасини топган бўлиши лозим. Бундай усулда ташкил этилган замонавий дарс талабаларни мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий ва мустақил фикрлашларини шакллантиришга, рақобатбардош етук мутахасис бўлиб етишишларига ёрдам беради. Фанларни ўқитиш жараёнида, хар бир дарсда ўқитувчининг таълим жараёнидаги таъсирчанлиги, этнопсихологик хусусиятлари (андишалик, бағрикенглик, дилкашлик, самимийлик, педагогик - одоблилик, маънавий юксаклик, касбга садоқатлилик, юксак туйғуларни эгаллаганлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, тадбиркорлик ва х.к) тўғрисида талабаларга чуқур маълумотлар бериш ва замонавий дарс хақида тушунчалар бериш лозим.