МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИ ШАХС ТОМОНИДАН БИЛИМЛАРНИ ЭГАЛЛАНИШИ ВА ЖАРАЁННИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАЛҚИНЛАРИ КОНТЕКСТИДА БАҲОЛАШ

  Мусохон Камбаров (Наманган, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Касбий таълим тизимида бўлажак мутахассислар мустақил фикрлаш маданиятининг самарали ривожланиш жараёнига доир шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат: – ижтимоий-психологик адаптация (талабаларнинг жамоага – ўқув гуруҳи, курси, факультетга мослашуви ва улар билан ўзаро муносабати); – шахснинг билиш ва эмоционал-иродавий доираларининг ривожланиши (фикрий фаолиятнинг, атроф-борлиқ ва ижтимоий муҳит таъсирларини эмоционал-иродавий қабул қилишнинг мураккаблашуви); – шахснинг йўналганлиги (эҳтиёжлар, мотивлар, дунёқараш, шахс ҳаёти ва фаолият мақсадлари), характер ва қобилиятларининг ривожланиши; – шахс фаолиятининг мақсад қўйиш қобилияти, жараёнлар ва усулларни ишлаб чиқиш, амалларни режалаштириш, мотив ва мақсад орасидаги муносабатни ўз ихтиёрига кўра ўрнатиш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўзлаштириш кабиларда намоён бўладиган психологик тузилмасининг ривожланиши.