Карам шираси (Brevicoryne brassicae) деярли барча ҳудудларда сабзавот экинларининг асосий зараркунандаси ҳисобланади. Бу зараркунанда ёппасига кўпайиб кетган йилларда карамдошлар оиласига мансуб экинларнинг (карам, редиска, шолғом, брюква ва бошқалар) ҳосили бутунлай йўқотилиши мумкин. Карам шираси таъсирида уруғ учун экилган карам ўсимлигида уруғлар массаси 10-31% га камайиши, кечпишар карам навларида эса ҳосилдорлик 50-80% га камайиши мумкин.
КАРАМНИНГ ТУРЛИ НАВЛАРИДА КАРАМ ШИРАСИНИНГ АЙРИМ ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Аббос Ашрапов (Самарқанд, Узбекистан) | Завантажити статтю