ШАРҚ ЯККА КУРАШЛАРИ ФАЛСАФАСИ

  Н. Камбаров (Узбекистон)  |    Завантажити статтю

Ҳар бир одам соғлом бўлишга ва соғлом турмуш тарзинини шакллантиришга ҳаракат қилмоғи лозим. Соғлом бўлиш учун эса тоза ҳаво, витаминларга бой озуқа, яхши психологик муҳит бўлиши, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғилланиб бориш керак. Касал бўлмаслик учун эса унинг олдини олиш зарур. Инсон саломатлигида бадан тарбиянинг ўрни жуда муҳим бўлиб, бизга жисмоний ва руҳий қувват олишга кўмаклашади. Буюк ўзбек табиби Абу Али Ибн Сино ҳам инсон саломатлигида бадан тарбияни олдинги ўринда туришини таъкидлаб келган. Жисмоний тарбия, яъни спорт билан шуғулланиш инсонда фаол ҳаракат, қон айланишининг фаоллашуви, кучли иммунитет, бўғимларнинг ҳаракатлари, пай ва мускулларнинг яхши ривожланишида муҳим омил бўлиб хисобланади.